Дусмухамедов Дилшод Махмуджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хейлопластикадан кейинги юқори лабнинг иккиламчи деформацияларни хирургик даволаш ва профилактикаси», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tib444.
Илмий раҳбар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стогматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Jun-Young Pang, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Сеул, Жанубий Корея); Баймурадов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Шимолий Каролина университети (АҚШ).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: юқори лаб ва танглайнинг туғма кемтиклари бор болаларда клиник-биохимик таҳлиллар асосида юқори лабнинг иккламчи деформацияларнинг олдини олишга қаратилган комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
такомиллаштирилган хейлоуранопластика усули юқори лаб юганчасини узайтириш, оғиз-бурун йўлини бартараф этиш ва шу билан бир қаторда оғиз бўшлиғи даҳлизини шакллантириш ҳамда жарроҳлик реаблитациясининг босқичларини камайтириши исботланган;
юқори лабнинг иккиламчи деформацияларини шаклланиши бирламчи хейлопластикага индивидуал ёндошмаслик ҳамда организмдаги латент патологик жараёнларнинг жарроҳлик амалиётидан кейинги чандиқлар шаклланишига таъсири борлиги аниқланган;
жарроҳлик амалиётидан олдинги комплекс даволашда ҚТЎО кўрсаткичини назорат қилиш патологик чандиқлар ривожланишини ўз вақтида профилактика ва коррекция қилиш имконини берганлиги исботланган;
юқори лабнинг иккиламчи деформацияси ривожланишини операциядан олдинги қоннинг клиник-лаборатор ва биокимёвий кўрсаткичларига асосланиб башоратлаш модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хейлопластикадан кейин юқори лабларнинг иккиламчи деформацияси олдини олиш ва хирургик даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Юқори лаб ва танглайнинг бир тамонлама кемтикиди иккиламчи деформациялар ривожланишини дори воситалари билан олдини олиш» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 8н-д/64-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма танглай ва юқори лабнинг бир тамонлама кетиги бор болаларни жарроҳлик даволашдан олдин дори-дармон билан даволаш ва иккиламчи деформациялар шаклланишини олдини олиш имконини берган;
«Юқори лаб ва танглайнинг бир тамонлама кемтикини хейлопериостопластиика усули» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 8н-д/64-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма танглай ва юқори лабнинг туғма кемтикини хейлопериостопластика усули ёрдамида хирургик даволаш имконини берган;
хейлопластикадан кейин юқори лабларнинг иккиламчи деформацияси олдини олиш ва хирургик даволашнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга қаратилган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институтининг болалар юз-жағ жарроҳлик клиникаси клиник амалиётига, Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг кўп тармоқли болалар шифохоналарининг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 апрелдаги 8н-д/64-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши танглай ва лабларнинг туғма кемтикини хирургик даволашда 25-55% яхшиланишини таъминланган.