Sayt test rejimida ishlamoqda

Ядгарова Нигора Акмаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ – ХХI аср бошлари Ўзбекистон рангтасвирида импрессионизм тенденсиялари”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/San58.
Илмий раҳбар: Ахмедова Нигора Рахимовна, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Санъатшунослик институти, ДСc.02/30.12.2019.San.51.01.
Расмий оппонентлар: Валентина Виталевна Лунева, санъатшунослик фанлари доктори; Умаров Дилдора Бахтияровна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ – ХХI аср бошлари Ўзбекистон рангтасвирида импрессионизм тенденцияларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон санъатида импресционизм оқимининг ривож топиши туфайли анъанавий картина консепсиясини ўзгартирган, портрет ва манзара жанрларидаги композицион ва колористик тажрибаларнинг ишлаб чиқилиши натижасида, Ўзбекистон рангтасвирида импрессионизм ХХ аср бошларидан ХХI асрлар бошларигача етакчи тенденсиялардан бири сифатида муҳим ўрин тутгани исботланган;
ўзбек рангтасвирида импрессионизм тенденсияларининг шаклланиши Франция ва Россия бадиий мактабларидаги анъаналарни ўзлаштириш асосида амалга ошгани сабабли, уларнинг ривожланиш хусусиятлари реализм, постимпрессионизм тамойиллари ҳамда модерн услуби билан узвий боғлиқлиги асосланган;
П.Бенков миллий рангтасвирда илк бор пленердаги портрет, маиший картина жанрларига мурожаат қилгани, уларни янги сюжет ва мотивлар билан бойитиш орқали француз ҳамда рус импрессионизмидан фарқланувчи, ўзбек импрессионизмининг асосчисига айлангани исботланган;
Ўзбекистон рангтасвирида П.Бенков асос солган импрессионизм анъаналари унинг шогирдлари З.Ковалевская, Р.Тимуров томонидан пейзаж, тематик картина жанрларида бевосита давом эттирилиб, индивидуал дунёқараш билан бойитилгани, Р.Ахмедов, Ю.Элизаровнинг пленерли ва психологик портретларида ривожлантирилгани далилланган;
мустақиллик йилларида рассомлар ижодида импрессионизм тенденсиялари пейзаж, натюрморт ва портретнинг ўзаро уйғунлиги, ранглар хроматизмига интилиш орқали мунтазам бойитиб борилгани сабабли, замонавий рангтасвирда импрессионизм тенденсияларининг трансформацияси рўй бергани аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ – ХХI аср бошлари Ўзбекистон рангтасвирида импрессионизм тенденсиялари мавзусида олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
жаҳон санъатида импрессионизм оқимларининг ривож топиши ҳамда бунинг натижасида анъанавий картина концепциясини ўзгартирган композицион ва колористик тажрибаларнинг ишлаб чиқилиши туфайли, Ўзбекистон рангтасвирида импрессионизм ХХ аср бошларидан ХХI асрлар бошларигача етакчи тенденсиялардан бири сифатида муҳим ўрин тутгани исботланган илмий натижалар “Ўзбекистон тарихи” каналида намойиш этилган “Рахим Ахмедов ижодида импрессионизм” телекўрсатувини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 23 мартдаги 02-10-427-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинлар, ёш рассомлар ва санъатшуносларнинг Ўзбекистон тасвирий санъати бўйича билимларини ошириб, миллий рангтасвир ривожида Европа бадиий оқимларининг роли ҳақида кенг маълумот олиш учун хизмат қилган;
мустақиллик йилларида рассомлар ижодида импрессионизм тенденсиялари пейзаж, натюрморт ва портретнинг ўзаро уйғунлиги, ранглар хроматизмига интилиш орқали мунтазам бойитиб борилгани сабабли, замонавий рангтасвирда импрессионизм тенденсияларининг трансформацияси рўй бергани аниқланган илмий натижалар 2022 йил 28 апрелда Икуо Хирояма номидаги Халқаро карвон-саройда очилган Дилором Рахимованинг шахсий кўргазмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий Академиясининг 2022 йил 26 декабрдаги ПФ30636874-сон маълумотномаси). Натижалар замонавий ўзбек рассоми Д.Рахимова ижодини кенг ёритиш, бу жараёнда импрессионизм тенденсияларининг ХХ – ХХI аср бошлари Ўзбекистон рангтасвиридаги ролини томошабинларга очиб бериш учун хизмат қилган;
Ўзбекистон рангтасвирида П.Бенков асос солган импрессионизм анъаналари шогирдлари З.Ковалевская, Р.Тимуров томонидан пейзаж, тематик картина жанрларида бевосита давом эттирилиб, индивидуал дунёқараш билан уйғунликда бойитилгани, Р.Ахмедов, Ю.Элизаровнинг пленерли ва психологик портретларида ўзига хос кўринишда ривожлантирилгани далилланган илмий натижалар Ўзбекистон Давлат санъат музейи учун рассом Ю.Элизаров ижодига бағишланган электрон роликни тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 31 майдаги 02-06-1745-сон маълумотномаси). Натижалар музей фондида сақланаётган ўзбек рассомларининг ноёб асарларини кенг тадқиқ ва тарғиб қилиш орқали томошабинларнинг бадииий-эстетик дидини ошириш учун хизмат қилган.
   

Yangiliklarga obuna bo‘lish