Исмайилов Жуманазар Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида маҳаллий калийли ўғитни ғўзада қўллаш агротехнологияларини такомиллаштириш», 06.01.04–Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Qx90.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Назирбай Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Хошимов Фарход Ҳакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Боиров Абдунаби Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида маҳаллий хом ашёдан тайёрланган калийли ўғитни ғўзада қўллаш муддатларига боғлиқ ҳолда тупроқдаги калий шаклларини ўзгариши ва алмашинувчи калийни мувозанатини аниқлаш, 1 ва 3 йиллик меъёрларини 1 марта қўллаш орқали ресурс тежовчи агротехнологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эскидан суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ғўзада янги турдаги маҳаллий хомашёдан тайёрланган калийли ўғитни мақбул (2-3 чин барг, шоналаш, гуллаш даврларида) қўллаш муддатлари ва заҳира ҳолдаги (300 кг/га) меъёрлари илмий жиҳатдан асосланган;
янги турдаги маҳаллий хомашёдан тайёрланган калийли ўғитни азот ва фосфор фонида тупроқдаги калий шаклларига, мувозанатига, тупроқ унумдорлигига, ғўзани калийни ўзлаштириш коэффициентига таъсири аниқланган;
қўлланилган минерал ўғитларни тупроқдаги калийнинг фракцион таркиби, турли гуруҳларга кўчиш характерига таъсири исботланган;
янги турдаги калий ўғитининг ғўзани ўсиш-ривожланиши, ҳосилдорлиги ва тола сифатига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий хом ашёдан тайёрланган калийли ўғитни суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида ғўзада қўллаш меъёр ва муддатларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
калийли ўғитларни ғўзада қўллаш бўйича «Пахтачиликда маҳаллий сильвинит қазилмаларидан тайёрланган янги турдаги калийли ўғитни қўллаш» бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/20-100-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома республиканинг пахта етиштирувчи фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;
янги турдаги маҳаллий хомашёдан тайёрланган калийли ўғитни ғўзада қўллашнинг такомиллаштирилган агротехнологиялари Тошкент вилоятининг Бўка, Юқори Чирчиқ ва Қибрай туманлари фермер хўжаликларида жами 157,0 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/20-100-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ғўзадан гектаридан 4-5 центнер қўшимча пахта ҳосили етиштирилган ва рентабеллик даражаси 18-22 фоизни ташкил этган;
суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида янги турдаги маҳаллий хомашёдан тайёрланган калий ўғитини азот ва фосфорли ўғитлар фонида кузги шудгор остига гектарига 50 кг ва шоналашда 50 кг қўллаш технологияси Тошкент вилоятининг Бўка, Юқори Чирчиқ ва Қибрай туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/20-100-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тупроқ унумдорлиги ва ғўзани калийни ўзлаштириш коэффицентига ошишига эришилган.