Sayt test rejimida ishlamoqda

Кузиев Отабек Чулиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Техника ихтисослиги талабаларида фахборот моделлаштириш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (техника фанлари) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.  PhD/Ped3695.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
     Илмий раҳбар: Турдиев Шоҳруҳ Раззоқович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Нуруллаева Шахло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Жалилов Ҳамид Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади техника олий таълим муассасалари талабаларида ахборот-моделлаштириш кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда ахборот-моделлаштириш кўникмаларини ривожлантириш тушунчасининг моҳияти технологик жараёнлар изчиллигини моделлаштириш асосида таъминлаш, жараёнлар хавфсизлигини логистик меъёрларга мувофиқлигини таъминлаш каби мазмуний компонентлар орқали аниқлаштирилган;
талабаларда ахборот-моделлаштириш кўникмаларини  ривожлантириш жараёни мазмуни ахборотларни тизимлилик, узвийлик, хавфсизлик, натижага йўналтирилганлик тамойилларига устуворлик бериш асосида танлаш ва педагогик жараён субектлари мантиқий ва математик интеллектини фаоллаштириш ҳамда амалий фаолиятни ахборот моделлаштириш каби дидактик меёрлар асосида бойитилган;
талабаларнинг автомобилларда ташиш ва ҳаракат хавфсизлиги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ахборот-моделлаштириш кўникмаларини ривожлантириш моделининг стратегик блоки ахборот-моделлаштиришнинг умумий интеллектуал, умумий дидактик, махсус муҳандислик кўникмалари ҳамда мотивацион, фаолиятли, когнитив ва рефексив мезонларлари ўзаро мутаносиблигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
техника олий таълим муассасалари талабаларида ахборот-моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш методикаси халқаро логистикада ахборотлани алмашинув талаблари, функсионал, педагогик ва стратегик моделлаштиришанинг узвийлиги асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. талабаларда ахборот-моделлаштириш кўникмаларини ривожлантириш тушунчасининг моҳияти педагогик, технологик ва техник нуқтаи назардан таҳлил қилиниб, технологик жараёнлар изчиллигини таъминлаш, ахборот хизматларини ташкил этиш, жараёнлар хавфсизлигини таъминлаш каби мазмуний компонентлар орқали аниқлаштирилган маълумотлардан 02/1-922 рақамли “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Қашқадарё ёшларининг “е-портфолио” платформасини яратиш (2021-2022 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2023 йил 29-мартдаги 02/1-922-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда умумтехник кўникмаларни шакллантириш, касбий компетентлигини шакллантириш имкони яратилган;
талабаларда ахборот-моделлаштириш кўникмаларини  ривожлантириш жараёни мазмуни ахборотларни тизимлилик, узвийлик, хавфсизлик, натижага йўналтирилганлик тамойилларига устуворлик бериш асосида танлаш ва педагогик жараён субектлари мантиқий ва математик интеллектини фаоллаштириш ҳамда амалий фаолиятни ахборот моделлаштириш каби дидактик меёрлар асосида бойитилганлигига, техника олий таълим муассасалари талабаларида ахборот-моделлаштириш кўникмаларини шакллантириш методикаси халқаро логистикада ахборотлани алмашинув талаблари, функсионал, педагогик ва стратегик моделлаштиришанинг узвийлиги асосида такомиллаштирилган хулосалар “Автомобилларда ташишни ташкил этиш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сонли буйруғига асосан 302-0212 ҳамда 302-1286-сонли ўқув адабиётининг нашр рухсатномалари). Натижада, мазкур услубий таъминот олий таълим муассасаларида ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish