Sayt test rejimida ishlamoqda

Қирғизов Нуриддин Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Лойиҳавий таълим воситасида она тили дарсларида таълим субъектлари фаолиятини моделлаштириш методикаси”, 13.00.02  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.1.PhD/Ped795.
Илмий раҳбар: Хамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.  
Расмий оппонентлар: Роза Ниёзметова, педагогика фанлари доктори, профессор; Собирова Махбуба Юсуфжоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лойиҳавий таълим воситасида она тили дарсларида таълим субектлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лойиҳавий таълим воситасида она тили дарслари орқали таълим субектлари фаолиятини моделлаштиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари (когнитив, ҳиссий, дунёқараш ва хулқ-атворга доир) фанга оид компетентсияларни ўзаро алоқадорлиги эмпирик баҳолаш ва методик имкониятлари асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш воситасида таълим субектлари фаолиятини моделлаштиришнинг мослашув босқичлари (ҳиссий-иродавий, мазмунли-операцион, мотиватсион) ахлоқий билимлар, шахсий-ижтимоий тажриба, мустақиллик, масʼулиятлилик, ташаббускорлик мезонлари ижодий фаолият асосида аниқлаштирилган;
лойиҳавий таълим воситасида бошланғич синф она тили дарслари орқали таълим субектлари фаолиятини моделлаштириш мазмуни ва шакли ҳамда методик таъминоти креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда таянч компетентсияни босқичма-босқич шакллантиришнинг методик жиҳатдан яхлит тизими ишлаб чиқилган;
лойиҳавий таълим воситасида она тили дарсларида таълим субектлари фаолиятини моделлаштириш ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятини ташкил этиш технологияси жамоавий мустақил фаолиятни белгилаш, лингвистик таҳлилга ўргатиш, ҳамкорликда ижодий топшириқларни бажариш, кооператив таълимнинг интерфаол шакллари мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши. Она тили дарсларида лойиҳавий таълим асосида таълим субъектлари фаолиятини моделлаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
лойиҳавий таълим воситасида она тили дарслари орқали таълим субектлари фаолиятини моделлаштиришнинг психологик-педагогик хусусиятлари (когнитив, ҳиссий, дунёқараш ва хулқ-атворга доир) фанга оид компетентсияларни (ўқиб тушуниш, идрок этиш, тинглаб тушуниш), ўзаро алоқадорлиги эмпирик баҳолаш ва методик имкониятларини таҳлил қилиш такомиллаштиришга, бошланғич синф она тили дарсларини лойиҳалаш воситасида таълим субектлари фаолиятини моделлаштиришнинг мослашув босқичлари (ҳиссий-иродавий, мазмунли-операцион, мотиватсион) ахлоқий билимлар, шахсий-ижтимоий тажриба, мустақиллик, масʼулиятлилик, ташаббускорлик мезонлари ижодий фаолият асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019- йил 10-декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастурини ишлаб чиқиш”да фойдаланилган (Халқ таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 01/11-02/02-1595-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳавий таълим воситасида бошланғич синф она тили дарсларида таълим субектлари фаолиятини моделлаштириш бўйича ўқувчи фаолиятни ташкил этишнинг амалий аҳамиятлилик даражасини оширишга эришилган;
лойиҳавий таълим воситасида бошланғич синф она тили дарслари орқали таълим субектлари фаолиятини моделлаштириш мазмуни ва шакли ҳамда методик таъминоти интерфаол ёндашув асосида креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда таянч компетентсияни босқичма-босқич шакллантиришнинг методик жиҳатдан яхлит тизими ишлаб чиқишига доир амалий таклифларидан Наманган давлат университеида бажарилган А-5-37 рақамли “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мултимедиали интеллектуал ўйинлар” (2017–2019-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 24-декабрдаги 89-03-5489-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳавий таълим воситасида бошланғич синф она тили дарсларида таълим субектлари фаолиятини моделлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
лойиҳавий таълим воситасида бошланғич синф она тили дарсларида таълим субектлари фаолиятини моделлаштиришда ўқувчиларининг ҳамкорликдаги ижодий фаолиятини ташкил этиш технологияси жамоавий мустақил фаолиятни белгилаш, таҳлил босқичларини режалаштириш, ҳамкорликда ижодий топшириқларни бажариш, кооператив таълимнинг интерфаол шакллари мазмунини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий тавсияларидан Қорақалпоқ давлат университетида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020- йил 24-декабрдаги 89-03-5489-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳавий таълим воситасида она тили дарсларида ўқитувчи-ўқувчи фаолиятини моделлаштиришда таянч компетентсияни ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish