Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқорова Ойша Олтибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир қизларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини китобхонлик асосида шакллантириш (Шарқ мутафаккирлари ижоди мисолида)” мавзусидаги 13.00.01 - Педагогика назарияcи. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2/PhD924.
Илмий рахбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Махмудова Муяссар, педагогика фанлари доктори, профеccор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Қуронов Муҳаммад, педагогика фанлари доктори, профессор; Нарзиқулова Дилноза Хашимжоновна, педагогика фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмир қизларни китобхонлик асосида шарқона маънавий-ахлоқий дунёқарашларини шакллантиришнинг педагогик мазмуни технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмир қизларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ўсмир қизларда мустақил мутолаа маданиятини шакллантиришнинг шарқона маънавий-ахлоқий тарбиянинг омилларини аниқлаш ва уларнинг руҳий ҳолатини билиш жараёнлари ривожига боғлиқ имкониятлар асосида аниқлаштирилган;
ўсмир қизларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришнинг этнопедагогик хусусиятлари шарқона миллий тажрибалар ва анъаналарнинг идентив мезонларини белгиловчи бадиий асарларни бош ва ёрдамчи субектларнинг тарбиявий функсияларига коррелятивлигини белгилаш  асосида аниқлаштирилган;
ўсмир қизларнинг мустақил мутолаа маданиятини шакллантириш технологияси шахсда китобхонлик маданияти компонентларига мувофиқ таълим-тарбияга миллий ёндашув, эвристик таълим методлари, махсус суҳбат, муҳокама, мунозара ўтказиш усулларининг ёш хусусиятига мослигини белгилаш, фаолият турларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
китобхонлик асосида ўсмир қизларнинг маънавий-аҳлоқий дунёқарашларини шакллантириш босқичлари ўсмир қизлар руҳиятидаги зиддиятлар табиатига асосланиб, шарқ мутафаккирларнинг асарлари ва ўзбек адабиёти намуналарида ўсмир қизларнинг миллий образларини  таҳлилий ифодалаш ҳамда рефлексивлик мезонларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмир қизларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашларини китобхонлик асосида шарқона руҳда тарбиялаш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
ўсмир қизларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ўсмир қизларда мустақил мутолаа маданиятини шакллантиришнинг шарқона маънавий-ахлоқий тарбиянинг ва омилларини аниқлаш ва уларнинг руҳий ҳолатини билиш жараёнлари ривожига боғлиқ имкониятлар асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ЖҲБЛ-22 рақамли “Оилада жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криминоген муҳит келиб чиқиш сабабларини тадқиқи этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 10 февралдаги 02-07-398/04-сон далолатномаси). Натижада ўсмир қизларни китобхонлик асосида миллий шарқона маънавий-ахлоқий дунёқарашиларини шакллантиришда мустақил мутолаа маданиятининг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
ўсмир қизларнинг маънавий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришнинг этнопедагогик хусусиятлари шарқона миллий тажрибалар ва анъаналарнинг идентив мезонларини белгиловчи бадиий асарларни бош ва ёрдамчи субектларнинг тарбиявий функсияларига коррелятивлигини белгилаш  асосида аниқлаштиришга оид  таклифлардан ЖҲБЛ-22 рақамли “Оилада жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криминоген муҳит келиб чиқиш сабабларини тадқиқи этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 10 февралдаги 02-07-398/04-сон далолатномаси). Натижада ўсмир қизларнинг мустақил мутолаасига раҳбарлик қилишда шарқона анъанавий мезонларни билишга шароит яратилган;
ўсмир қизларнинг мустақил мутолаа маданиятини шакллантириш технологияси шахсда китобхонлик маданияти компонентларига мувофиқ таълим-тарбияга миллий ёндашув, эвристик таълим методлари, махсус суҳбат, муҳокама, мунозара ўтказиш усулларининг ёш хусусиятига мослигини белгилаш, фаолият турларини қўллашга доир тавсияларни илмий асослаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар ЖҲБЛ-22 рақамли “Оилада жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криминоген муҳит келиб чиқиш сабабларини тадқиқи этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 10 февралдаги 02-07-398/04-сон далолатномаси). Натижада шарқона маънавий-ахлоқий тарбияда миллий урф-одатлар ва китобхонликнинг ўсмир қизлар фаолиятида тутган ўрнини кўрсатишга шароит яратилган;
китобхонлик асосида ўсмир қизларнинг маънавий-аҳлоқий дунёқарашларини шакллантириш босқичлари ўсмир қизлар руҳиятидаги зиддиятлар табиатига асосланиб, шарқ мутафаккирларнинг асарлари ва ўзбек адабиёти намуналарида ўсмир қизларнинг миллий образларини  таҳлилий ифодалаш ҳамда рефлексивлик мезонларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар ЖҲБЛ-22 рақамли “Оилада жиноятлар ва зўравонликлар, оиладаги криминоген муҳит келиб чиқиш сабабларини тадқиқи этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023 йил 10 февралдаги 02-07-398/04-сон далолатномаси). Натижада ўсмир қизлар учун самарали бўлган ёндашув ва фаолият турларини қўллаш йўлларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish