Sayt test rejimida ishlamoqda

Амонов Маҳмуд Идрис ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Tайёр унли маҳсулотларни кесиш технологик жараёнларини ўрганиш ва қурилмаларни такомиллаштириш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат саноати жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T1567.
Илмий раҳбар: Баракаев Нусратилла Ражабович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.T.101.01.
Расмий оппонентлар: Насирова Шаира Нармурадовна, теxникa фaнлaри дoктoри, профессор; Ғафуров Карим Ҳакимович, теxникa фaнлaри номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тайёр унли маҳсулотларни кесиш технологик қурилмасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тайёр унли маҳсулотларни сирпаниб кесиш пичоқли ускуналарида кесиш натижасида материал сарфларини 4-7% гача пасайтириш, энергетик харажатларини 3-5% га тежаш назарий жиҳатдан исботланган;
тайёр унли маҳсулотларни юпқа пластинкасимон пичоқлар билан кесиш технологик жараёнининг солиштирма кесувчанлик қобилияти 3,8-5,210-3 см2/Нсек ва жараён давомийлиги 3-6 секундга тенг бўлган оптимал параметрлар ишлаб чиқилган;
тайёр унли маҳсулотларни кесиш технологик жараёнининг кириш омиллари: кесиш кучлари, пичоқ микрогеометрияси, кесувчанлик қобилияти, турғунлиги таъсир этувчи чиқиш омилларига: кесик сифати, аниқлиги, энергия тежамкорлигига боғлиқлик математик моделлари ишлаб чиқилган;
тайёр унли маҳсулотларни кесувчи юпқа пластинкасимон пичоқнинг кинематик, геометрик ва микрогеометрик параметрларининг мақбул бирикиши ҳисобига сирпаниб кесишнинг юқори самарадорлигини таъминлаш концепцияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Tайёр унли маҳсулотларни кесиш технологик жараёнларини ўрганиш ва қурилмаларни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
юқори технологик ишончли юпқа пластинкасимон пичоқлар тўплами билан такомиллаштирилган кесиш технологияси “PASQUALE” МЧЖдa ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган (“Ўздонмаҳсулотлари” АКнинг 2022 йил 13 январдaги 10-1-11/352-сон мaълyмoтнoмaси). Натижада, маҳсулотларни узоқ муддатда узлуксиз кесиш жараёни орқали озиқ-овқат маҳсулотларини юқори сифатли кесишга, кесувчи асбобнинг турғунлиги сезиларли даражада ошганлигига ва яроқсиз маҳсулотлар миқдори камайишига эришиш имконини берган;
кесувчи қирранинг турли шаклланиш режимларида пластинкасимон пичоқлар билан яримтайёр маҳсулотларини сирпаниб кесиш усули “TANHO SHIRIN SERVIS” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Ўздонмаҳсулотлари” АКнинг 2022 йил 13 январдaги 10-1-11/352-сон мaълyмoтнoмaси). Натижада, тайёр маҳсулотларни юқори даражадаги сифатини таъминлаш ҳамда хомашёвий сарфларни камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish