Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарханова Дилдора Шарипхановнанинг

фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш», 12.00.10−Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Yu50.

Илмий маслаҳатчи: Хамедов Иса Ахлиманович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.27.06.2017.Tar/Yu/I/S/24.01.

Расмий оппонентлар: Рашидов Комил Каюмович, юридик фанлар доктори, профессор; Исмаилов Бахадыр Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Миразов Даврон Мирагзамович, юридик фанлар доктори, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик, уни тартибга солувчи миллий қонунчилик ва халқаро ҳуқуқий нормаларни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор жиноятчиликка қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорлик ва жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик предмети ҳамда қўлланилиш соҳалари бўйича фарқ асосланган;

“жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизми” тушунчасининг муаллифлик таърифида экстрадиция, ўзаро ҳуқуқий ёрдам, озодликдан маҳрум қилинган шахсларни топшириш ва қабул қилиш, руҳий касалликка чалинган шахсларни мажбурий тиббий даволаниши учун фуқароси бўлган давлатга топшириш институтлардан иборат бўлган яхлит тизим эканлиги асосланган;

жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик муносабатларини тартибга солувчи принципларнинг янги таснифи шакллантирилган;

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни фуқаролигига тегишли бўлган давлатга жазо ўташни давом эттириш учун топшириш ва қабул қилишни амалга ошириш тартиби ишлаб чиқилган;

руҳий касалликка чалинган шахсларни фуқаролигига тегишли бўлган давлатда тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш учун топшириш ва қабул қилишни амалга ошириш тартиби ишлаб чиқилган;

жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликнинг халқаро амалиётда ижобий самара бераётган шаклларини жорий этиш зарурлиги асосланган ҳамда миллий қонунчиликка халқаро нормаларни имплементация қилиш ва мазкур соҳадаги нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;

жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга оширишда универсаллик принципининг қўлланилиш доираси, асослари ва тизимига аниқлик киритилган;

жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида давлатларнинг ваколатли органлари биргаликда ҳакарат қилишини тартибга солувчи “Тезкор-тергов гуруҳларини тузиш тўғрисида”ги БМТ Намунавий шартномасини қабул қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларини норматив-ҳуқуқий тартибга солиш концепцияси асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш жараёнида олинган натижалар асосида:

Ўзбекистон Республикаси ЖПК ва ЖИКга «Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган, шунингдек, руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун фуқаролигига тегишли бўлган давлатга топширишни ва қабул қилиш» билан боғлиқ масалаларни тартибга солувчи қонун лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2017 йил 28 апрелдаги 26-17-1544-17-сон маълумотномаси). Бусоҳага оид бўлган халқаро шартномаларда белгиланган Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш орқали вужудга келган қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этади ҳамда жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштиришга имкон берган;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов Департаменти томонидан “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов Департаментининг 2017 йил 30 октябрдаги 18/6361-сон маълумотномаси). Бу соҳасидаги ҳамкорликнинг самарали янги шаклларини Ўзбекистон амалиётига жорий этиш орқали қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этади ҳамда жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштиришга имкон беради;

БМТнинг Халқаро ҳуқуқ комиссияси томонидан Женевада ўтказилган Халқаро ҳуқуқ семинарида қилинган маърузада муаллиф томонидан универ­сал юрисдикция принципининг қўллаш доираси ҳамда “Тезкор-тергов гуруҳларини тузиш тўғрисида”ги БМТ Намунавий шартномасини қабул қилиш зарурати масаласида берилган таклиф ва хулосалар Халқаро ҳуқуқ комиссияси аъзолари томонидан маъқул­ланган ва кейинчалик Халқаро ҳуқуқ комиссияси фаолиятида фойдаланиши мумкинлиги билдирилган (2017 йил Женева университетининг 21 июлдаги маълумотномаси). Мазкур натижа Халқаро ҳуқуқ комиссиясининг кейинги йиғилишларида муҳокама қилинадиган мавзулар қаторига киритилган, бу эса, халқаро ҳуқуқнинг жадал ривожланиши ва кодификацияси учун ёрдам берган;

жиноятчиликка қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорлик ва жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик предмети ҳамда қўлланилиш соҳалари, “жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик механизми” тушунчасининг муаллифлик таърифи ҳамда принципларнинг янги таснифи «Халқаро ҳуқуқ» дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи билан дарслик сифатида нашр қилишга рухсат берилган. Рўйҳат рақами 603-234). Бу янги билимлар бериш ва кўникмаларини шакллантиришда манба бўлиб хизмат қилган

миллий қонунчилик нормаларини такомиллаштириш бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2017 йил 21 февралдаги 06/1-05/333вх-сон маълумотномаси) томонидан маъқулланган. Бу натижа жиноят ишлари бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларини тартибга солувчи норматив базани такомиллаштиришга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish