Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлетов Икрам Рахимбергановичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аграр соҳада интелектуал мулк объектларининг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2PhD/Iqt219.

Илмий раҳбар: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.

ИК фаолият юритаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Каримов Акром Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматов Зайниддин Тулабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: аграр соҳада интеллектуал мулк объектларининг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

инновацион фаолият натижасида корхонада яратилган интеллектуал мулк объектлари қийматининг тўғри ва ишончли аниқланишини таъминлаш мақсадида 0870-«Инновацион фаолият бўйича капитал қўйилмалар» счётини киритиш бўйича тавсия ишлаб чиқилган;

интеллектуал мулк объектларига нисбатан мулкий ҳуқуқлар фойдаланишга қабул қилинган ҳолларда 016 - «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» балансдан ташқари счётида акс эттириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

интеллектуал мулк объектлари комплекс таҳлилини ўтказиш кетма-кетлигининг аудиторлик текшируви босқичларига нисбатан қўлланилиши асосланган ҳамда интеллектуал мулк объектлари аудиторлик текшируви босқичларида таҳлилий амалларнинг қўлланилиши асосида интеллектуал мулк объектлари аудиторлик текшируви дастурининг намунавий шакли ишлаб чиқилган;

интеллектуал мулк объектлари аудитини ўтказишнинг асосий учта: режалаштириш, асосий ва якуний босқичлари ҳамда уларда бажариладиган таҳлилий амаллари тавсия этилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аграр соҳада интеллектуал мулк объектларининг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:

интеллектуал мулк объектларига нисбатан мулкий ҳуқуқлар шартномалари асосида фойдаланишга қабул қилинган ҳолларда уларни балансдан ташқари счётларда акс эттириш тўғрисидаги тавсияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 28 апрелдаги 47-сонли «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) «Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Молия вазирлигининг 2017 йил 17 ноябрдаги КА17-01-35/616-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси»нинг VI қисми – «Балансдан ташқари счётлар» гуруҳи таркибига 016 «Фойдаланиш ҳуқуқи бўйича олинган номоддий активлар» счёти киритилган. Бу счётнинг киритилиши интеллектуал мулк объектлари бўйича ахборотлар шаффофлигини таъминлашга хизмат қилган;

хўжалик юритувчи субъектларнинг инновацион фаолиятига доир харажатларни ҳисобга олиш ҳамда инновацион фаолият натижасида яратилган интеллектуал мулк объектларининг қийматини тўғри ва ишончли аниқлаш мақсадида 21-сон бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС)нинг 1-иловаси «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти ҳисобварақлар режаси» 0800-«Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар» таркибига 0870-«Инновацион фаолият бўйича капитал қўйилмалар» счёти киритиш таклифи қабул қилинган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2017 йил 14 декабрдаги 128/ММ-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар натижасида хўжалик юритувчи субъектлар интеллектуал фаолият бўйича харажатлар ҳамда интеллектуал мулк объектлари қиймати ҳақидаги ахборотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда аниқ ҳамда ишончли акс эттирилишини таъминлашга хизмат қилган;

номоддий активлар инвентаризациясини ташкил этиш, ўтказиш ва натижаларини расмийлаштиришни тартибга солувчи меъёрлар 19-сон «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш» номли БҲМСнинг «Номоддий активларни инвентарлаш» бўлимига ҳамда инвентаризация натижаларини расмийлаштириш мақсадида ишлаб чиқилган «Интеллектуал мулк объектларини инвентарлаш рўйхати» ва «Интеллектуал мулк объектларини инвентарлаш натижаларини таққослаш қайдномаси» номли ҳужжатларининг намунавий шакллари ушбу БҲМС иловаларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2017 йил 14 декабрдаги 128/ММ-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар натижасида интеллектуал мулк объектлари инвентаризациясининг самарали ўтказилишини таъминлашга хизмат қилган;

интеллектуал мулк объектлари аудитини режалаштиришда ички назорат ва бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолашга ҳамда интеллектуал мулк объектлари аудитида комплекс таҳлил усулларини қўллаш бўйича таклифлари Ўзбекистон Аудиторлар палатаси томонидан интеллектуал мулк объектлари ҳисоби ва ички назорати тизимини ўрганиш ва баҳолаш учун тест-саволнома шаклини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Аудиторлар палатасининг 2018 йил 14 мартдаги 25-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ҳисобига интеллектуал мулк объектлари аудитини режалаштиришни яхшилаш орқали аудит ўтказиш учун сарфланадиган вақт камайишига эришилган;

интеллектуал мулк объектлари аудитини ўтказишнинг учта: режалаштириш, асосий ва якуний босқичлари ҳамда уларда бажариладиган таҳлилий амаллари, интеллектуал мулк объектлари аудитида комплекс таҳлил усулларини қўллаш ҳамда аудитни режалаштиришда ички назорат ва бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолашга доир таклифлари «Fiducial Audit» МЧЖ аудиторлик ташкилотининг фаолиятида қўлланилган («Fiducial Audit» МЧЖнинг 2017 йил 27 ноябрдаги 30-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар интеллектуал мулк объектлари бўйича ички назорат тизими ва бухгалтерия ҳисоби тизимини самарали баҳолаш ҳамда аудитини сифатли ўтказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish