Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташпулатов Дилшод Абдусалиховичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта хомашёсини ва толани тозалашнинг самарали технологиясини яратишнинг илмий амалий асослари” 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга
дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.1.DSc/Т511
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc 30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий маслахатчи: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, профессор; Усмонов Хайрулла Сайдуллаевич, техника фанлари доктори, доцент. Эргашев Жамолиддин Саматович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш ва толани тозалашнинг янги самарали технологиясини ва уни амалга оширувчи ускуналар тизимини яратиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта тозалаш технологик тизимида майда ифлосликлардан тозалаш самарасини қозиқли барабан қозиқлари ва тўрли юза оралиқ масофасини оптималлаштириш орқали ошириш, йирик ифлосликлардан тозалашда аррачали барабанини синусоидал колосникли панжара ўрнатилган пахтани майда ва йирик ифлосликлардан икки босқичли тозалаш технологиси ишлаб чиқилган;
икки аррали тола тозалагичнинг жиндан толани узатиш қувурини марказдан қочма куч таъсирида ишловчи тирқишли тирсакга эга бўлган қўшимча аэродинамик тола тозалагичи қўшилган холда аэромеханик тола тозалагичи ишлаб чиқилган;
ҳар бир турли ўлчамда жойлашган қозиқчали барабандаги пахта массасининг тўрли юза бўйлаб ҳаракати давомида унинг таркибидаги ифлосликлар билан тўрли юза орасида контакт кучи ҳосил бўлиб унинг таъсири остида ифлосликлар фазовий ҳаракатга келишида бир қисми тўрли юзанинг тешикларидан чиқиб кетиши аниқланган;
майда ифлосликлардан тозалашда ифлосликлар ва тўрли юза орасида ҳосил бўлган контакт кучи таъсирида бир ҳил тозалаш самарадорлигига эришишда қозиқчалар билан тўрли юза орасидаги масофа, бурчак тезликлар ва пахта орасидан оқиб ўтувчи пахта массасига боғлиқлик тенгламалари ишлаб чиқилган;
толалардаги йирик ифлосликларни ажратишда уларнинг қувурдаги сўрувчи кучи ва оғирлигини, эгри зичликни хисобга олган ҳолда аэродинамик тола тозалаш қувурида толадан марказдан қочма куч таъсирида йирик ифлосликларни ажратишда толалар ва йирик ифлосликларни массаларига ҳамда чиқинди чиқариш тирқишининг юзаларига боғлиқлик ифодалари олинган;
тўлиқ омилли тажрибалар асосида уч факторли тажрибалар ўтказилиб, таклиф этилган пахтани ва толани тозалаш технологиясида колосниклар оралиқ масофаси, барабаннинг айланиш тезлиги ва тола тозалагичнинг ифлослик чиқиш тирқишини очилиш масофаси каби рационал иш режимлари ва параметрлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта хомашёсини ва толани тозалаш технологиясини яратиш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
пахта хомашёсини ва толани ифлосликлардан тозалаш технологик жараёнидаги қурилмаларга Россия Федерациясининг Интеллектуал мулк федерал ҳизматидан учта ихтирога патенти олинган: («Очиститель хлопка-сырца», РФ № 2784500-2022 г.; «Колосниковая решетка очистителя волокнистого материала», РФ № 2710829-2019 г; «Очиститель волокна», РФ № 2783448-2022 г.). Илмий натижалар пахта хомашёсини ва толани ифлосликлардан самарали тозалаш ускуналарини ишлаб чиқиш имконини яратган;
ишлаб чиқилган янги пахта тозалаш ускуна ва технологиялари “Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан Тошкент вилояти “APK BUKA” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонасида пахтани тозалаш цехига жорий  этилган (“Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг  19.01.2023 йилдаги №02/22-22 маълумотномаси). Натижада таклиф этилган технологик жараённинг ифлосликлардан тозалаш самарадорлиги мавжуд технологик жараёнга нисбатан I-навда 3,4 фоиз, IV-навда 5,4 фоизга юқори бўлишга ва қайта ишланган пахтадан олинган толанинг сифат кўрсаткичларини яхшиланди.
ишлаб чиқилган толани тозалашнинг аэромеханик ускунаси “Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмаси тизимидаги корхонада, жумладан Тошкент вилояти “APK BUKA” МЧЖга қарашли пахта тозалаш корхонасида жинлаш цехига жорий  этилган (“Пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг  19.01.2023 йилдаги №02/22-22 маълумотномаси). Натижада такомиллаштирилган тола тозалагичнинг тозалаш самараси амалдаги 5ВПМ тола тозалагичидан саноат навлари бўйича 6,4÷8,2 % га юқори,  тозаланган толада улюк ва ифлос аралашмалар миқдори 0,3% га ва чиқиндининг толадорлиги эса 5,9÷1,7 % га камайиши аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish