Абдураҳмонов Олим Шойқулович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Самарадорлиги юқори уруғлик чигит делинтерлаш машинасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2022.4 PhD/Т3303
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз муҳандислик-технология шнститути.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc 30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Акрамов Алишер Ашуралиевич, техника фанлари фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафоевич техника фанлари доктори, профессор, Росулов Рўзимурод Хасанович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади уруғлик чигитни бир босқичли туксизлантириш жараёнини самарадорлигини ошириш ва чигитнинг механик шикастланишини камайишини таъминловчи ресурстежамкор такомиллаштирилган арра-металл чўткали барабан конструкцияли делинтерлаш машинасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уруғлик чигитларни туксизлантириш жараёнини самарадорлигини ошириш ва чигитнинг механик шикастланишини камайишини таъминловчи такомиллаштирилган арра-металл чўткали делинтер цилиндрининг конструкцияси ишлаб чиқилган;
делинтерлаш жараёнида чигит шикастланиши ва момиқ ифлослиги ошмаслиги учун ишчи камерадаги чигитлар оқимини арра-металл чўткали барабан зарбасидан кейинги учиш траекториясининг катталиги асосланган;
самарали делинтерлаш жараёнини ва юқори иш унумдорлигини амалга оширадиган арра-металл чўткали барабан қамров бурчагининг, ҳаво босим кучининг ва ишқаланиш коэффициентининг рационал қийматлари аниқланган;
уруғлик чигитни туксизлантириш учун делинтернинг такомиллаштирилган цилиндрининг асосий параметрларидан металл чўткали дискнинг диаметри, арра тишининг профили, цилиндрнинг айланиш тезлиги ва иш унумдорлиги назарий ва тажрибавий аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. УЧДМнинг такомиллаштирилган арра метал чўткали барабанини конструксиясини ишлаб чиқиш илмий натижалари асосида.
УЧДМнинг такомиллаштирилган арра метал чўткали барабани “Art Soft Textile Cluster” МЧЖ га қарашли уруғлик чигит тайёрлаш цехига жорий қилинган (“Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг
2023 йил 23 мартдаги №03/11-255-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари асосида делинтерлаш машинасининг иш унумдорлиги 16,26 фоизга ортди ва 2,5 фоиз пух махсулоти ўрнига момиқ махсулоти олишга эришилган