Реимбаева Зухра Алмаз Қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалигини институтсионал ривожлантириш истиқболлари”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Iqt1980.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Рустам Хусанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг институтсионал асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалиги соҳасида хўжалик юритишнинг самарали шаклларига трансформатсиялашув жараёнлари учун қулай муҳитни шакллантиришда мулкий ва шартномавий муносабатларнинг мослашувчанлик хусусиятларини ошириш таклифи асосланган;
фермерлик институти ривожланиши ҳозирги босқичининг институтсионал асосларини иқтисодий субектлар ўртасидаги хўжалик шартномаларининг тавсифи, предмети, амал қилиш муддати ва жавобгарлик даражаларига кўра табақалашган тизимини қўллаш орқали такомиллаштириш таклифи асосланган;
қишлоқ хўжалигида мол-мулк билан солидар равишда субсидиар жавобгарлик институтини такомиллаштиришга кўра деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш афзалликларидан самарали фойдаланиш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликларида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 2026 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигини институтсионал асосларини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий-назарий ва амалий таклифлар асосида:
қишлоқ хўжалиги соҳасида хўжалик юритишнинг самарали шаклларига трансформатсиялашув жараёнлари учун қулай муҳитни шакллантиришда мулкий ва шартномавий муносабатларнинг мослашувчанлик хусусиятларини ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолият амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 3-мартдаги 03/015-748-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фермерлик институтини янада барқарор ривожланиши учун иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий асослар такомиллаштиришга қулай замин яратган;
фермерлик институти ривожланиши ҳозирги босқичининг институтсионал асосларини иқтисодий субектлар ўртасидаги хўжалик шартномаларининг тавсифи, предмети, амал қилиш муддати ва жавобгарлик даражаларига кўра табақалашган тизимини қўллаш орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолият амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 3-мартдаги 03/015-748-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши қишлоқ хўжалиги кооперациясининг ривожланишини тартибга солувчи қонунчилик асосларини янада такомиллашувига имкон яратган;
қишлоқ хўжалигида мол-мулк билан солидар равишда субсидиар жавобгарлик институтини такомиллаштиришга кўра деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш афзалликларидан самарали фойдаланиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолият амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023- йил 3-мартдаги 03/015-748-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши деҳқон хўжаликлари шартнома шартлари бажарилишида жавобгарлик даражасининг оширилишига имкон яратган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ривожланишининг асосий тенденсияларини ҳисобга олган ҳолда фермер ва деҳқон хўжаликларида деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 2026-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолият амалиётида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 3-мартдаги 03/015-748-сон маълумотномаси). Мазкур прогнозларнинг амалиётга жорий этилиши минтақада фермер ва деҳқон хўжаликларининг асосий фаолият кўрсаткичларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг узоқ муддатли истиқболдаги ишлаб чиқариш ҳажмлари динамикасига мувофиқлаштириш имконини яратган.