Sayt test rejimida ishlamoqda

Вохидова Меҳри Хасановнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда тадбиркорликнинг ривожланишида халқаро иқтисодий интеграциянинг таъсири (Навоий вилояти мисолида)”, 08.00.09–Жаҳон иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Илмий раҳбар: Умурзоқов Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt299.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.27.06.2017.Tar/Yu/I./S/24.01

Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Ҳамраевич, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор, Исламов Бахтиёр Анворович, иқтисодиёт фанлар доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда халқаро иқтисодий интеграциялашув шароитида тадбиркорлик жараёнини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосдаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

халқаро иқтисодий интеграция натижасидаги салбий оқибатларни камайтириш мақсадида ўрта тадбиркорлик тушунчасини иқтисодиётда қўллаш зарурати асосланган;

эркин иқтисодий ҳудуд ва халқаро иқтисодий интеграция тадбиркорликнинг барча шаклларини асосий ҳимоя ва ривожлантириш инструменти эканлиги асосланган;

тадбиркорлик фаолияти доирасини кенгайтириш мақсадида мамлакатдаги эркин иқтисодий ҳудудларнинг ўрни назарий-илмий таҳлил қилинган ҳамда эркин иқтисодий ҳудудлар жойлашган минтақаларнинг самарадорлик даражасига таъсири очиб берилган;

мамлакатимизда эркин иқтисодий ҳудудларнинг самарадорлигини уч босқичдан иборат бўлган чора-тадбирлар дастури ёндашуви асосида ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришда халқаро иқтисодий интеграциянинг таъсирини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш натижасида олинган таклифлар Навоий вилояти Зарафшон шаҳри тадбиркорлик субъектлари фаолиятида татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2015 йил 9 мартдаги 01/171-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалга оширилиши ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш имконини берган;

Эркин иқтисодий ҳудудлар, уларнинг вазифа ва мақсадларини ўрганиш натижасида олинган таклифлар Навоий эркин иқтисодий ҳудуди фаолиятида татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти Кармана тумани ҳокимлигининг 2016 йил 31 декабрдаги 01-03/2291-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалга оширилиши натижасида Навоий эркин иқтисодий ҳудудида инновацион технологияларни қўллаб-қувватловчи тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар берилган, тадбиркорлик субъектларининг МДҲ мамлакатларида ташкил этилган эркин иқтисодий ҳудудларда малака оширишини ва ҳамкорлик қилиш фаолиятини йўлга қўйишда Навоий эркин иқтисодий ҳудудининг бевосита иштироки таъминланган, Навоий эркин иқтисодий ҳудуди доирасида транзит ҳудудни ташкил этишга эришилган;

халқаро иқтисодий интеграциянинг тадбиркорлик таъсири бўйича хорижий тажрибанинг қиёсий (Германия, Хитой Халқ Республикаси) таҳлили асосида аниқланган илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Таклифлар жадвали”га қабул қилинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2017 йил 18 апрелдаги 11/АШ-07-2376-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар мамлакатда тадбиркорликнинг инновацион кўринишлари (венчур, франчайзинг) механизмини такомиллаштиришда ўз самарасини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish