Бобохонов Аббос Тўхтамуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хитой ташқи сиёсий амалиётида «юмшоқ куч» (Марказий Осиё ўлчовида)», 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Ss172.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Шерзод Мажидович, тарих фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSс.11/25.08.2022.S.24.02.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Аблат, тарих фанлар доктори, профессор; Тажиев Шухрат Шавкатович, сиёсий фанлар доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хитойнинг “юмшоқ куч” сиёсатини ҳар томонлама таҳлил қилиш, ушбу сиёсатни, шу жумладан Марказий Осиё (МО) ва хусусан, Ўзбекистонга нисбатан, амалга ошириш воситалари ва механизмларини аниқлаш ҳамда тегишли муаллифлик тавсияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Биринчи навбатда, сўнгги йилларда Хитой Халқ Республикаси (ХХР) томонидан “юмшоқ куч” сиёсатидан халқаро муносабатларда кенг фойдаланиш тажрибасини, Марказий Осиё минтақаси, жумладан, Ўзбекистонда қўллаш амалиётини ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил қилиш, умумий хулосалар чиқариш бўйича дастлабки илмий ишлардан бири ҳисобланади. Шунингдек:
ХХРнинг бутун дунёдаги, шунингдек, Марказий Осиё, шу жумладан Ўзбекистонга нисбатан “юмшоқ куч” сиёсатининг концептуал ёндашувлари, тенденциялари ва йўналишлари чуқур таҳлил асосида кўриб чиқилди. Шуларни ҳисобга олиб, Хитой “юмшоқ куч” сиёсатининг Марказий Осиё минтақасидаги ўзига хосликлари аниқланди;
Хитой “юмшоқ куч” сиёсатининг МО минтақаси, хусусан Ўзбекистонга нисбатан қўлланилувчи воситалари аниқланди ва мазмуни очиб берилди;
Марказий Осиё давлатлари томонидан Хитойнинг “юмшоқ куч” сиёсатини идрок этиш ва баҳолаш бўйича чуқур таҳлил ўтказилди. SWOT ва PEST-таҳлиллар орқали Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик доирасида ўзаро алоқаларнинг устувор йўналишлари аниқланди, уларнинг ижобий ва салбий томонлари асослаб берилди;
Хитойнинг “юмшоқ куч” сиёсати салбий таъсирларидан ҳимоя қилиш чораларини чуқур англаш ва такомиллаштириш юзасидан, шунингдек, мавжуд амалиёт асосида ХХРнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини янада яхшироқ ўрганишни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Илмий тадқиқот натижалари Хитойнинг замонавий дипломатияси ва халқаро сиёсати, жумладан, Марказий Осиё йўналиши бўйича ахборот-таҳлилий маълумотнома, маърузалар тайёрлаш жараёнида фойдаланилди ва таклифлар ишлаб чиқишда тадқиқотчи томонидан билдирилган тавсиялар инобатга олинди. Шунингдек, диссертант томонидан келтирилган таклифлар ХХР билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни фаоллаштириш ва кенгайтириш масалаларини кўриб чиқишда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий марказининг 2023 йил 12 майдаги 01/53-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2023 йил 19 майдаги 03-2/555-сон маълумотномалари).
Бундан ташқари, тадқиқотчи томонидан Хитой тажрибаси асосида мамлакатимизда жорий этилиши лозим бўлган илм-фан ва инновацион ютуқлар юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Инновацион ривожланиш вазирлиги Ислом тараққиёт банки ва ЮНEСКО билан ҳамкорликда тайёрлаган “Ўзбекистон Республикасининг илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги Миллий сиёсати (2022-2030 йй.)” халқаро лойиҳа якуний ҳужжатида ўз аксини топган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2022 йил 6 июлдаги 02-05/3801-сон маълумотномаси). Мазкур халқаро ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириғи асосида мамлакатимиз илм-фан ташкилотларига кенг тарқатилди ва унда билдирилган таклифлар бугунги кунда амалиётга жорий этилмоқда.