Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуқодиров Сардор Асқар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Поездлар ҳаракати графигини тезкор ўзгартириш асосида темир йўл йўналишлари транспорт жараёнлари технологиясини ташкил этиш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т2941
Илмий раҳбар: Бутунов Дилмурод Баходирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович, техника фанлари доктори, доцент; Жўрабоев Камолжон Абдумўминович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: поездлар ҳаракати графигини тезкор ўзгартириш асосида темир йўл йўналишлари транспорт жараёнлари технологиясини ташкил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оралиқ станцияларда терма поездлар билан бажариладиган технологик амалларга сарфланадиган вақт меъёрларини минималлаштириш усули станция қабул қилиш-жўнатиш йўллари бандлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
поездлар ҳаракати графиги асосий кўрсаткичларининг омилли модели темир йўл йўналишларидаги станция ва перегонларда самарасиз вақт йўқотишлари сабабларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
темир йўл йўналишларида юк поездлари ҳаракат тезликларини меъёрлашнинг математик модели тасодифий омиллар параметрларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган;
турли тоифадаги поездлар ҳаракати аралаш ташкил этилган темир йўл йўналишларида поездлар ҳаракатини зонали ташкил этиш усули транспорт жараёнларининг илғор технологиялари асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Поездлар ҳаракати графигини тезкор ўзгартириш асосида темир йўл йўналишлари транспорт жараёнлари технологиясини ташкил этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар жорий этилган:
темир йўл йўналишларида поездлар ҳаракатини зонали ташкил этиш усули “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Ўзбекистон-Мароқанд” темир йўл йўналишига поездлар ҳаракати графигини тезкор ўзгартириш ва юк поездлари участка тезлигини меъёрлаш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 15-майдаги 01/1478-23-сонли маълумотнома). Натижада ушбу темир йўл йўналишида поездларнинг йўл давомида ўртача сарфляган вақтини 
11% га камайтириш ва юк поездлари участка тезлигини 3,7% га оширишга эришилган; 
оралиқ станцияларда терма поездлар билан бажариладиган технологик амалларга сарфланадиган вақт меъёрларини минималлаштириш усули “ЎТЙ” АЖнинг “Ўзбекистон-Мароқанд” темир йўл йўналиши тасарруфига кирувчи оралиқ станцияларда терма поездларнинг самарасиз вақт йўқотишларини камайтириш учун жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2023-йил 15-майдаги 01/1478-23-сонли маълумотнома). Натижада оралиқ станциялар кесимида терма поездлар билан бажариладиган технологик амалларга сарфланадиган вақтларни асосли меъёрлаш ва ўртача 12% гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish