Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафурова Севара Алишеровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чет давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларининг консуллик ҳимояси институтининг ривожланиши”, 12.00.10–Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1PhD/Yu21.

Илмий раҳбар: Хамедов Иса Ахлиманович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети. DSc.29.08.2017. Tar/Yu/I/S/24.01.

Расмий оппонентлар: Адилходжаева Сурайё Маҳкамовна, юридик фанлар доктори, профессор; Нугманов Нугман Абдуллаевич, юридик фанлар номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: чет давлатлардаги Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларининг консуллик ҳимоясини консуллик ҳуқуқи тизимидаги мустақил ҳуқуқ институти сифатидаги тарихий методологик жиҳатлари ҳамда унинг илмий-назарий асосларини ёритиш, консуллик ҳимояси интститути - фуқароларнинг чет давлатлардаги ҳуқуқий ҳолатини белгилашда халқаро-ҳуқуқий элементи сифатида ўрганиш, миллий ҳуқуқшунослик фанига консуллик дипломатияси тушунчасини киритиш ва уни илмий асослаш ҳисобланади.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

“консуллик дипломатияси” тушунчаси ҳуқуқий аҳамиятининг тизимли таҳлили асосида консуллик дипломатияси шахс ва унга боғлиқ бўлган халқаро-ҳуқуқий элементлар асосида шаклланиши аниқланган ва ривожланишининг ўзига хос  хусусиятлари очиб берилган;

чет давлатлардаги фуқаролар ҳуқуқларининг консуллик ҳимояси масаласи ҳуқуқ институти сифатида комплекс тарзда очиб берилган;

консуллик ҳимоясининг тарихийлиги, унинг ҳуқуқнинг бошқа тармоқлари ва институтлари билан алоқаси, ўзаро боғлиқ ва фарқли жиҳатларини тизимлаштириш асосида консуллик ҳимоясининг ҳуқуқий табиати асосланган;

икки томонлама консуллик конвенцияларининг назарий-ҳуқуқий ва амалий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда консуллик амалиётининг халқаро шартномалари базаси элементлари такомиллаштирилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Чет давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларининг консуллик ҳимояси институтининг ривожланиши мақсадида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

“Хорижий давлат ҳудудида вафот этган шахсни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дафн этишда кўмаклашиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитасининг идоралараро қўшма қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2016 йил 3 февралдаги 05/2824-сон маълумотномаси). Бу консуллик ҳимоясини амалга оширишда тезкорликни таъминлашга, фуқароларнинг чет давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан мулоқотларини енгиллаштиришга хизмат қилган;

“Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом”да инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2016 йил 3 февралдаги 05/2824-сон). Бу фуқароларнинг чет давлатларга чиқишлари ва хорижий давлатлар ҳудудларида бўлиб туришлари ва қайтишлари каби ҳолатларда расмий-ҳуқуқий жиҳатдан қатор енгиллилар яратган.;

“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга чиқиши ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши Тартиби” га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ҳужжатда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2016 йил 3 февралдаги 05/2824-сон ва Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 8 февралдаги 01-08/191-сон маълумотномалари). Бу чет давлатлардаги фуқаролар ҳуқуқларининг консуллик ҳимоясини амалга оширишлишида консул ва фуқаро ўртасидаги муносабатларни яқинлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish