Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахунов Умидбек Рузибаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний ҳаракатлар театри воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг моторик фаолиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.PhD/Пед2654.
Илмий раҳбар: Артикова Мухаё Ботиралиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИЛК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Пед.76.02.
Расмий оппонентлар: Мамуров Боходир Баҳшуллаевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Назирова Гузал Маликовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний ҳаракатлар театри воситасида мактабгача ёшдаги болалар моторик фаолиятини ривожлантиришнинг назарий-амалий жиҳатларини асослашга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мактабгача ёшдаги болаларни моторик фаолиятини ривожлантириш мазмуни (ўз ҳаракатларини координасия қилиш, бир қанча мускуллар ҳаракатини амалга ошириш, ҳаракат ва кучни тўғри тақсимлаш ҳамда моторик фаолиятни бошқариш) жисмоний ҳаракатлар театрининг тадбиқ этиш педагогик шарт-шароитларини (жисмоний фаолликни ошириш, креативликни ривожлантириш, шахсни, ижтимоий ҳулқ-атворни, идрок (ҳис) қилишни, ифода қилишни юксалтириш) тарбияланувчиларининг комплекс ривожлантириш компонентларига интеграсиялаш асосида аниқлаштирилган;
жисмоний ҳаракатлар театри воситасида мактабгача ёшдаги болалар ривожланиш соҳаларига (моторик, креатив, сезги, ижтимоий, эмосионал, когнитив) тегишли машғулотлар дидактик имкониятлари моторик фаолият турларини (кундалик, касбий ва меҳнатга доир, спортга доир, ифода қилиш, ялпи, нозик, катта, кичик, таянч-ҳаракат, вазамоторика, гапириш, психомоторика, сосиомоторика) креатив ва шахсга йўналтирилган ёндошувга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган; 
жисмоний ҳаракатлар театри воситасида ҳаракат турларини (кундалик, спорт турларига хос, ижро этиш, рақсли, мусиқий ҳаракат) фаоллаштиришга йўналтирилган технологиялар тарбияланувчиларнинг моторик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган топшириқлар ва саҳна кўринишлари (“Ҳарфлар”, “Мен мактабга бораман”, “Ҳаракатланувчи геометрик шакллар”, “Узун қўллар”, “Пиёдалар йўлакчаси”, “Зоопарк”, “Техникалар”, “Асалари”, “Бир олма дарахти тарихи”)ни адаптив қўллаш орқали такомиллаштирилган;
жисмоний ҳаракатлар театри воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг моторик фаолиятини ривожлантириш методикаси модели болалар моторик фаолиятини идентификасиялаш ҳамда рефлексив усулларни идентификасиялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний ҳаракатлар театри воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг моторик фаолиятини ривожлантириш методикаси  бўйича илмий натижалари:
Мактабгача ёшдаги болаларни моторик фаолиятини ривожлантириш мазмуни жисмоний ҳаракатлар театрининг тадбиқ этиш педагогик шарт-шароитларини тарбияланувчиларининг комплекс ривожлантириш компонентларига интеграсиялаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида дарсликларни яратиш жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03-03/2-3312-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларни мактабга тайёрлашнинг ўқув-меъёрий асосларининг илмий жиҳатдан бойитилишига эришилган;
жисмоний ҳаракатлар театри воситасида мактабгача ёшдаги болалар ривожланиш соҳаларига тегишли машғулотлар дидактик имкониятлари моторик фаолият турларини креатив ва шахсга йўналтирилган ёндошувга устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар 2020-2021 йилларга мўлжалланган давлат илмий-техника дастурлари доирасида ФЗ-202001064 рақамли “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг замонавий дидактик-методик таъминотини яратиш” номли амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03-03/2-3312-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларни моторик фаолиятни ривожлантиришда жисмоний ҳаракатлар театрини самарали татбиқ этишга ҳамда дидактик таъминотини такомиллашишига эришилган;
жисмоний ҳаракатлар театри воситасида ҳаракат турларини фаоллаштиришга йўналтирилган технологиялар тарбияланувчиларнинг моторик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган топшириқлар ва саҳна кўринишлари ни адаптив қўллаш орқали такомиллаштирилган ва жисмоний ҳаракатлар театри воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг моторик фаолиятини ривожлантириш методикаси модели болалар моторик фаолиятини идентификасиялаш ҳамда рефлексив усулларни идентификасиялаш асосида ишлаб чиқилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022-йил 30-декабрдаги 03-03/2-3312-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг жисмоний ҳаракатлар театрини тадбиқ этишга доир кўникмлари ривожланишига ҳамда ўқув машғулотларининг самарадорлигига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish