Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлчиева Дилдора Хабибуллаевна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оилада барқарор ижтимоий муносабатларни таъминлашнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштириш», 13.00.09 - Ижтимоий педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Пед.2140
Илмий раҳбари: Эгамбердиева Нодира Мелибаевна, педагогика фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2021.Пед/С.127.01.
Расмий оппонентлар: Рискулова Камола Джумаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухсиева Азиза Шамсутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оилада барқарор ижтимоий муносабатларни таъминлашнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“уй-рўзғор стереотиплар”, “мулоқот маданияти”, “ота образи портрети” ҳақидаги установкаларни коррексиялаш орқали эр-хотинларнинг роллар тақсимотини интеграциялашуви ва оилаларда соғлом психологик муҳитни барқарорлигини таъминлаши исботланган;
ўзаро ишонч, оила аъзоларини эъзозлаш, фарзанд тарбиясидаги якдиллик, бир умр бирга яшаш истаги каби индивидуал омилларни психологик тренинглар орқали ривожлантириш натижасида оилаларда барқарор ижтимоий муносабатларни яратилиши асосланган;
“оилада барқарор ижтимоий муҳитни таъминлаш” тренинг дастури орқали эр-хотинлардаги ўзаро ҳурмат, ҳиссий яқинлик ва ўзаро тушуниш компетенсияларини шакллантириш асосида оилалардаги соғлом ижтимоий-маънавий муҳит шаклланиши аниқланган;
“оилавий қадриятларга муносабат”, “эркак оиланинг ҳақиқий ҳимоячиси”, “ўз оиласини бошқа оилалар билан таққослаш” каби ижтимоий-педагогик омилларни психокорресиялаш қилиш орқали оилаларда барқарор ижтимоий муносабатларни яратиш даллилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
“Уй-рўзғор стереотиплар”, “мулоқот маданияти”, “ота образи портрети” ҳақидаги установкаларни коррексиялаш орқали эр-хотинларнинг роллар тақсимотини интеграциялашуви ва оилаларда соғлом психологик муҳитни барқарорлигини таъминлаш исботланганлигига оид янгилиги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг “Оилада барқарор ижтимоий муҳитни таъминлашнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштириш” мавзусида амалий лойиҳа режасига киритилган (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 16-декабрдаги 01-09/1242А-сон маълумотномаси). Натижада оила барқарорлигига салбий таъсир қилаётган ички ва ташқи таҳдидларни ўрганиш ва сабабларини аниқлаш, оилаларда ахлоқий муносабатларни соғломлаштириш механизмини такомиллаштирилган; 
ўзаро ишонч, оила аъзоларини эъзозлаш, фарзанд тарбиясидаги якдиллик, бир умр бирга яшаш истаги каби индивидуал омилларни психологик тренинглар орқали ривожлантириш натижасида, оилаларда барқарор ижтимоий муносабатларни яратилиши асосланганлигига оид таклифи “Оилаларнинг тарбиявий-таълим салоҳиятини янада такомиллаштириш, жамиятда миллий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муносабатларни, соғлом турмушни фаоллаштириш ҳамда оилаларнинг фаровонлик даражасини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш” бандига қўшимча тарзда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг амалий лойиҳасига киритилган. (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 16-декабрдаги 01-09/1242А-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудлардаги оила ва жамият ҳаётига интеграция жараёнида назарий билим ва амалий кўникмаларни мақсадли шакллантириш, оилавий тарбия ва унинг шакл, оилаларни бахтлилик индекаторларини реинтеграция лаш орқали оилаларниг фаровонлик даражасини ошириши фаолиятига тайёрлаш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган ва самарали натижаларига эришилган;
“оилада барқарор ижтимоий муҳитни таъминлаш” тренинг дастури орқали эр-хотинлардаги ўзаро ҳурмат, ҳиссий яқинлик ва ўзаро тушуниш компетенсияларини шакллантириш асосида оилалардаги соғлом ижтимоий-маънавий муҳит шаклланиши аниқланганлигига оид таклифлари  “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг “Оилада барқарор ижтимоий муҳитни таъминлашнинг ижтимоий-педагогик механизмларини такомиллаштириш” номли лойиҳа режасига киритилган (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 16-декабрдаги 01-09/1242А-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришда илмий-методик узвийликни янги даражага кўтариш каби самарали кўрсаткичга эришилган; 
“оилавий қадриятларга муносабат”, “эркак оиланинг ҳақиқий ҳимоячиси”, “ўз оиласини бошқа оилалар билан таққослаш” каби ижтимоий-педагогик омилларни психокорресиялаш қилиш орқали оилаларда барқарор ижтимоий муносабатларни яратиш даллилланганлигига оид таклиф ва тавсиялари “Оилаларнинг тарбиявий-таълим салоҳиятини янада такомиллаштириш, жамиятда миллий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муносабатларни, соғлом хаётни шакллантириш ҳамда оилаларнинг фаровонлик даражасини оширишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш” бандига қўшимча тарзда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг амалий лойиҳасига киритилган. (“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 16-декабрдаги 01-09/1242А-сон маълумотномаси). Натижада ҳамкорлик орқали болаларни шахс сифатида ривожлантиришда умуммиллий ва даврий қадриятлар индикаторлари амбивалент сифатида шаклланганлигини амалиётда тарбиялаш, уларни амалиёт даврида бартараф эта олиш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish