Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохиддинов Фахриддин Баҳриддиновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси    ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқларнинг узун суякларини кўплаб синиши бўлган беморларда травматик касаллик кечишини тасхишлаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.22-Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/Tib456.
Илмий раҳбар: Каримов Муродулла Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази  DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Борозда Иван Викторович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Дурсунов Ахмат Маликшаевич, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим; Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Караганда тиббиёт университети (Қозоғистон Республикаси). 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оёқ узун суякларининг қўп сонли шикастланишларида травматик касалликнинг кечишини башоратлаш, жарроҳлик даволаш усулини ва организм тизимли яллиғланиш жавоб реакциясини ташхислашни такомиллаштириш ва коррекция қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
оёқлар узун суяклари кўп сонли шикастланишлари бўлган беморларда травматик касалликнинг ўткир даврида организмнинг тизимли яллиғланиш жавоб реакцияси дисфункцияси оқибатида юзага келадиган хавф омилларини бартараф этишга қаратилган тиббий тадбирларнинг самарадорлиги яхшилаш усули ишлаб чиқилган;
травматик касалликнинг эрта даврида организмни тизимли яллиғланиш жавоб реакциясини башоратлаш усули ишлаб чиқилган бўлиб, жароҳат олган беморларда кўп сонли аъзолар етишмовчилиги ва йирингли-септик асоратларни эрта аниқланиши эхтимоли исботланган;
оёқлар узун суякларини кўп сонли шикастланишларида азот оксиди ва эндотелин-1 маркёрларининг кўрсаткичлари беморлар организмининг функционал ҳолатини баҳолаши хамда жаррохлик амалиётини травматик касалликнинг эрта даврларида ўтказиш асосланган;
оёқлар узун суякларини кўп сонли шикастланишларида миниинвазив остеосинтезлаш учун ўчоқдан ташқари аппаратларини такомиллаштириш  асосида травматик касалликнинг ўткир ва эрта даврида беморларга кам шикаст етказган ҳолда суяк бўлакларини стабиллаш исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий  маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 30 майдаги 03/2 - сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғликни сақлаш вазирлигига Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий марказининг 2023 йил 27 май  01-03989 - сонли хати юборилган):
травматик касалликнинг ўткир даврида беморлар ҳаётига хавф соладиган омилларини бартараф этишга қаратилган тиббий тадбирларнинг самарадорлиги  ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Навоий (25.12.2019й; №98) ва Бухоро (25.05.2020й; №01/39) вилоятлари  филиалларида, Фарғона вилояти тиббиёт марказининг кўп тармоқли клиникаси (17.01.2020й; №12) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: таклиф этилган алгоритм ва  мажмуий ёндашувдан фойдаланиш, травматик касалликнинг ўткир ва эрта даврида инфекцион асоратлар ривожланишини башоратлаш организм тизимли яллиғланишни эрта ташхислаш ва коррекция қилиш усули ва даволаш сифатини яхшилайди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқлар узун суяклари кўп сонли шикастланишлари бўлган беморларда травматик касалликнинг ўткир даврида организмнинг тизимли яллиғланиш жавоб реакцияси, жумладан •ички аъзолар етишмовчилиги (37%гача);  •йирингли-септик асоратлар (22,2%гача) шаклланиши исботланди: •таклиф этилган алгоритмлар ва  комплекс ёндашувдан фойдаланиш оёқлар узун суяклари кўп сонли шикастланишлари бўлган беморларда ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилади. Хулоса: оёқ узун суякларининг кўп сонли синишларини бўлган беморларда юзага келадиган инфекцион асоратларни олдини олиш, ташхислаш ва даволаш асосида эрта ташхис қилишни ишлаб чиқилиб, бюджет маблағларини иқтисод қилиш имконини берди. Салохиддинов Фахриддин Баҳриддиновичнинг «Оёқларнинг узун суякларини кўплаб синиши бўлган беморларда травматик касаллик кечишини тасхишлаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 27 май  01-03989 - сонли хати юборилган.
травматик касалликнинг эрта даврида организмни тизимли яллиғланиш жавоб реакцияси дисфунциясини башоратлаш оддий лаборатор шароитда азот оксиди, эндотелин-1 миқдорларини ва уларнинг концентрация миқдори кўрсаткичлар ва нисбати орқали аниқлаш мумкинлиги исботланди. Бу эса оғир шикаст олган беморларда асоратларни олдини олишга эришилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Навоий (25.12.2019й; №98) ва Бухоро (25.05.2020й; №01/39) вилоятлари  филиалларида, Фарғона вилояти тиббиёт марказининг кўп тармоқли клиникаси (17.01.2020й; №12) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) травматик касалликнинг ўткир ва эрта даврида инфекцион асоратлар ривожланишини оддий ва самарали текширув усули бўлган организм тизимли яллиғланишни маркёрлари орқали аниқланиши, яъни бошқа қўшимча текширувлардан фойдаланмаслик ҳисобига иқтисод қилинди. 2) шикастланишнинг ўткир ва эрта даврида инфекцион асоратларни ташхислаш учун нафақат тор соҳа мутахасислари томонидан аниқланади, яъни унга махсус малака оширган шифокорларнинг кераги йўқлиги  исботланиб, ортиқча сарф харажатлар билан янги кадр таёрлашни шарт эмаслиги хисобига  иқтисод қилишга эришилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: оёқлар узун суяклари кўп сонли шикастланишлари бўлган беморларда ишлаб чиқилган даволаш усулларига амал қилган холда ўтказишда: •беморнинг шифохонада қолиш муддатини 15,86 кундан 12,42 кунгача кунга қисқартиртиришга эришилди ва  шифохонада қолиш тўлов миқдори 894.400 минг сўмга камайтирди (ТТА КТК -нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 260.000 сўмни ташкил қилади); •шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150.000 сўм дори воситалари сарфланади). Хулоса: оёқлар узун суяклари кўп сонли шикастланишлари бўлган беморларни бошқариш тактикасида ташхислаш  тадбирларини тўғри ўтказиш ва ушбу беморларни шикастланишдан кейинги ва жарроҳлик амалиётдан кейинги даврларда кузатиладиган асоратларни аниқланиб ва эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқилиб, беморларни шифохонада ётиш кунини қисқариши ва бюджет маблағини иқтисод қилиш имконини берди. Салохиддинов Фахриддин Баҳриддиновичнинг «Оёқларнинг узун суякларини кўплаб синиши бўлган беморларда травматик касаллик кечишини тасхишлаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 27 май  01-03989 - сонли хати юборилган.
ишлаб чиқилган бу усул орқали  травматик касалликнинг эрта даврида кўп сонли шикастланишлар олган беморларни оёқлар узун суякларида жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Навоий (25.12.2019й; №98) ва Бухоро (25.05.2020й; №01/39) вилоятлари  филиалларида, Фарғона вилояти тиббиёт марказининг кўп тармоқли клиникаси (17.01.2020й; №12) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: травматик касалликнинг ўткир ва эрта даврида кўп сонли шикастланишлар бўлган беморларда оёқлар узун суяклари синишларини эрта стабилловчи жарроҳлик амалиётини ўтказиш, беморларни эрта фаоллаштириш натижасида асоратлар ривожланишини олдини олиш ва шифохонада ётиш кунини қисқаришига олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморларда травматик касалликнинг эрта даврида беморларни функционал ҳолатини яхшилаш инфекцион асоратлар ривожланишини олдини олиш имконини беради: •шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 150.000 сўм дори воситалари сарфланади); • реабилитация харажатларини камайтиради (1 кунга ўртача реабилитация учун ишлатиладиган мабдағ 65.000 сўм); 2) беморнинг бошқа тиббий муассасаларга транспартировка қилишни енгиллаштиради: •  махсус тиббий ускуналар талаб қилинмайди; •транспартировка вақтида беморнинг умумий аҳволи салбий таъсир қилмайди. Хулоса: кўп сонли оёқ узун суякларини эрта остеосинтезлаш  операциядан олдинги ва кейинги даврларда  ўлимга олиб келувчи омилларни эрта бартараф этиш чора тадбирлари ишлаб чиқиш ва амалиётда қўлланилиши бюджет маблағини  иқтисод қилиш имконини беради. Салохиддинов Фахриддин Баҳриддиновичнинг «Оёқларнинг узун суякларини кўплаб синиши бўлган беморларда травматик касаллик кечишини тасхишлаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 27 май  01-03989 - сонли хати юборилган.
травматик касалликнинг ўткир ва эрта даврида кўп сонли шикаст олган беморларни оёқлар узун суякларида миниинвазив усулда стабиллик бериш жарроҳлик  амалиётини ўтказиш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика шошилинч ёрдам илмий марказининг Навоий (25.12.2019 й; №98) ва Бухоро (25.05.2020й; №01/39) вилоятлари  филиалларида, Фарғона вилояти тиббиёт марказининг кўп тармоқли клиникаси (17.01.2020й; №12) амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: •оёқлар узун суякларини кўп сонли шикастланишлар бўлган беморларда  травматик касалликнинг ўткир ва эрта даврларида миниинвазив усулда стабилликни бериш орқали беморларда кузатиладиган асоратлар: •жарроҳлик амалиёт вақтида кам қон йўқотилиши; •жарроҳлик амалиётдан кейинги даврларда гипостатик пневмонияни ва КРДС 15,5% дан 5,36% камайишига, ётоқ яраларни 11,2% дан 0,9% га, ёғли 3,45% ва тромбоэмболияни  1,79% га камайтиришга; •ўлим кўрсатгичларини 24,7 %  дан 17,6 % гача камайиши имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: беморларда травматик касалликнинг ўткир ва эрта даврида оёқлар узун суякларни миниинвазив усулда остеосинтез қилиш беморларни эрта фаоллаштириш ва инфекцион ва ҳаёт учун хавли бўлган асоратларни ривожланишини олдини олиш имконини беради: •оёқ узун суякларни остеосинтез қилиш учун металл конструкциялар ўртача 4.500.000 сўмни ташкил қилади. Биз томондан ишлаб чиқилган ўчоқдан ташқари стержен аппаратлар 1.700.000 сўм баҳоланган бўлиб, бемор томондан ва бюджет маблағларини 2800000 сўм иқтисод қилинади. Хулоса: кўп сонли оёқ узун суяклари шикаст олган беморларда эрта миниинвазив усулда стабиллик бериб остеосинтезлаш  жарроҳлик  амалиётини ўтказиш, беморлар умумий аҳволини стабиллайди ва беморларни эрта фаоллаштиришга имконини беради. Салохиддинов Фахриддин Баҳриддиновичнинг «Оёқларнинг узун суякларини кўплаб синиши бўлган беморларда травматик касаллик кечишини тасхишлаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказига Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 27 май  01-03989 - сонли хати юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish