Ғафурова Нозимахон Эльдаровнанинг
докторлик (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро нормаларни имплементация қилиш орқали Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ҳуқуқини ривожлантириш», 12.00.10−Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Yu89.
Илмий раҳбари: Мухамеджанов Аманулла Закирович, юридик фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.27.06.2017.Tar/Yu/I/S/24.01.
Расмий оппонентлар: Адилходжаева Сурайё Махкамовна, юридик фанлар доктори, профессор; Нугманов Нугман Абдуллаевич, юридик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро нормаларни имплементацияси орқали миллий тиббиёт ҳуқуқини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор шаклланаётган тиббиёт ҳуқуқи миллий ҳуқуқ тизимининг янги комплексли ҳуқуқ тармоғи сифатида асосланган;
«тиббиёт ҳуқуқи» ва «халқаро тиббиёт ҳуқуқи» тушунчаларининг муаллифлик таърифида тиббиёт ҳуқуқи соғлиққа бўлган ҳуқуқ ва бошқа институтлардан иборат бўлган ҳуқуқ тизимини комплексли тармоғи сифатида намоён этилган ҳамда халқаро тиббиёт ҳуқуқи – халқаро ҳуқуқнинг шаклланаётган тармоқларидан бири сифатида илмий асосланган;
тиббиёт ҳуқуқи ва халқаро тиббиёт ҳуқуқнинг ягона мақсади ҳамда ажралмас нисбати, яъни соғлиққа бўлган ҳуқуқ уларни ҳам базавий, ҳам боғловчи универсал институтлиги аниқланган;
тиббиёт ҳуқуқи нормаларини миллий тиббиёт ҳуқуқига оид қонунчилигига халқаро нормаларни имплементация қилиш, миллий ҳуқуқий актларга (қонунлар ва қонуности актлари) мазкур соҳадаги нормаларни такомиллаштириш юзасидан шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
IV. Диссертацияни амалиётга жорий этилган илмий натижалари.
Халқаро нормаларни имплементация қилиш орқали Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ҳуқуқини ривожлантириш бўйича тадқиқотлар асосида:
шаклланаётган тиббиёт миллий ҳуқуқ тизимининг янги комплексли ҳуқуқ тармоғи сифатида асосланганлигидан «Тиббиёт ҳуқуқи» дарслигининг 1-бобида услубий асос сифатида фойдаланилган (ISBN № 978-9943-11-670-2). Мазкур натижа тиббиёт ҳуқуқини назарий асосларини, ҳамда шаклланиб келаётган миллий тиббиёт ҳуқуқини миллий ҳуқуқ тизимидаги ўрнини белгилашга хизмат қилган;
«тиббиёт ҳуқуқи» ва «халқаро тиббиёт ҳуқуқи» тушунчаларининг муаллифлик таърифидан «Тиббиёт ҳуқуқи» дарслигининг 1-бобида услубий асос сифатида фойдаланилган (ISBN № 978-9943-11-670-2). «Тиббиёт ҳуқуқи» ва «халқаро тиббиёт ҳуқуқи» тушунчаларининг муаллифлик таърифида милий тиббиёт ҳуқуқи соғлиққа бўлган ҳуқуқ ва бошқа институтлардан иборат бўлган ҳуқуқ тизимини комплексли тармоғи сифатида намоён этилган; халқаро тиббиёт ҳуқуқи эса халқаро ҳуқуқнинг шаклланаётган тармоқларидан бири бўлиб, халқаро ҳуқуқ субъектлари (давлатлар, халқаро ташкилотлар) томонидан ўрнатилган жаҳон соғлиқни сақлаш тизимини максимал яхшилашга қаратилган барча халқаро муносабатларни тартибга солувчи соғлиққа бўлган ҳуқуқи билан институциялаштирилган халқаро норма ва принципларнинг (халқаро шартномаларда мужассам бўлган) жамланмаси сифатида илк бор изоҳланган. Мазкур таърифларнинг бойитиш бўйича таклифлар тиббиёт ҳуқуқини назарий асосларини, институционализация ёндашувини такомилаштиришга имкон яратган;
тиббиёт ҳуқуқи ва халқаро тиббиёт ҳуқуқнинг нисбатига киритилган аниқликдан «Тиббиёт ҳуқуқи» дарслигининг 1-бобида услубий асос сифатида фойдаланилган (ISBN № 978-9943-11-670-2). Мазкур натижа тиббиёт ҳуқуқини ва халқаро тиббиёт ҳуқуқини назарий асосларини, келиб чиқиш сабаблари ва ривожланиш омилларини аниқлангани миллий ва халқаро тиббиёт ҳуқуқини ривожлантиришга ҳамда юридик табиатини аниқлашга ҳизмат қилган;
тиббий фаолиятнинг алоҳида турларининг ҳуқуқий тартибга солиш, жумладан, трансплантология, эвтаназия ва яшаш ҳуқуқи бўйича олинган тадқиқот натижаларидан «Тиббиёт ҳуқуқи» дарслигининг 8-бобида фойдаланилган (ISBN № 978-9943-11-670-2). Олинган натижалар тиббиёт ҳуқуқини норматив базани такомиллаштиришга ёрдам берган.