Sayt test rejimida ishlamoqda

Казакова Нозима Нодировнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Менопауза давридаги остеопороз негизидаги аёллар оғиз бўшлиғи тўқималарида деструктив-яллиғланишнинг кечиши, патогенетик даволаш ва олдини олиш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Tib762.
Илмий раҳбар: Даминова Шахноза Бадриддиновна, тиббиёт фанлар доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Сиддик Шарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдувакилов Жахонгир Убайдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Санкт Петербург давлат университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: менопауза давридаги аёлларда кечадиган умумий остеопорознинг оғиз бўшлиғи аъзо ва тўқималарига таъсирини аниқлаш, эрта ташхислаш, патогенетик даволаш олдини олиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
менопауза ва постменопауза даврида остеопророз кузатилган аёлларда остеопорознинг оғиз бўшлиғи тўқималарига таъсири суяк метоболизмининг ўзгаришларига боғлиқлиги илк бор исботланган;
ушбу аёлларда пародонт касалликлари ва A.actinomycyetemcomitans, P.gingivalis, P.intermedia каби пародонтопатогенлар учраш частотаси орасида тўғри, кучли боғлиқлик аниқланган, ушбу патогенларни камайтириш пародонт касалликларини даволашда аҳамиятли эканлиги, тавсия этилган кумуш заррачаларидан иборат коллоид эритма ва прополис тиндирмасининг стоматологик ҳамда микробиологик самаралари илк бор исботланган; 
менопауза ва постменопауза даврида остеопророз кузатилган аёлларда оғиз бўшлиғи пародонтал ва гигиеник индекслар кўрсаткичлари шу даврдаги остеопороз аниқланмаган аёлларга нисбатан ишонарли даражада ўзгарганлиги кўрсатиб берилган ва стоматологик саломатликни муҳофаза қилишда ушбу аёлларда остеопороз даражасини ҳисобга олиниши зарурлиги исботланган;
менопауза ва постменопауза даврида остеопороз кузатилган аёлларда стоматологик касалликлар, хусусан пародонт касалликларини комплекс даволаш ва профилактика қилиш учун қисқа ва олис натижалар натижаларига асосланиб даволаш-профилактика йўналишлари ҳамда тадбирлар алгоритми илк бор ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил  3 июндаги №23-z/032 сон хулосасига кўра:
ишнинг амалий аҳамияти, менопауза давридаги аёлларда стоматологик касалликлар тарқалиш даражаси ва асосий хавф омилларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилишдан иборат бўлади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Жиззах вилояти стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (26.08.2022 й.; 22/4) ҳамда Бухоро вилояти Вобкент туман стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (30.09.2022 й.; 24/1) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар менопауза давридаги остеопороз билан касалланган аёлларда стоматологик касалликлар, айниқса генераллашган пародонтитни эрта ташхислашга имкон берди. Юқоридаги текшириш усуллари ушбу контингент аёлларида стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янги даволаш усулининг жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар бемор аёл учун 950 000 сўм иқтисод қилинди (тажрибага кўра 12,5 фоиз бемор аёлларда қайта даволаш муолажаси амалга оширилади). Қайта даволаш амалиёти даражасини 12,5 фоиздан 7 фоизга камайтирган (1 нафар бемор аёлдан 950 000 сўм иқтисод қилинса йилига 50 нафар бемор аёлдан касаллик кайталаниши 6 нафар бемордан 3 беморгача иккиламчи даволаш муолажаси камайтирилди, демак бир нафар бемордан 950 000 сўм иқтисод қилинса йиллик иқтисодий курсаткич 4 750 000 сўмни (5 нафар бемор аёл учун) ташкил этади. Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 1 900 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 950 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Менопауза давридаги остеопороз негизидаги аёллар оғиз бўшлиғи тўқималарида деструктив-яллиғланишнинг кечиши, патогенетик даволаш ва олдини олиш» мавзусида илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига, Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 23 мартдаги 01/1689 сонли хат юборилган.
тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий тиббиётга тадбиқ этилиши менопауза давридаги аёлларда стоматологик касалликларни даволаш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Бухоро вилояти Ромитан тумани хўжалик ҳисобидаги стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (22.11.2022 й.; 54/2) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тўқималарнинг микробиологик текшируви ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик текшириш ўтказиш жараёнида юз-жағ соҳасидаги деструктив ўзгаришлар касалликларни ўз вақтида ташхислашга қаратилган ва яллиғланиш жараёнидаги қайси антибиотикдан тўғри фойдаланишга қаратилган. Ундан фойдаланиш қулай ва беморларда турли хилдаги антибиотиклардан дисбактериозни олдини олади. Шу билан бирга, ушбу текшириш усули шартларида сезиларли фарқларнинг йўқлиги, шунингдек, тўқималарнинг микробиологик текшируви ёрдамида ишлаб чиқилганлиги стоматологик текшириш ўтказишнинг иқтисодий самарадорлиги ушбу патологияни ташхислашда жуда қулай усуллардан бири ҳисобланади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор учун таклиф қилинган дори воситалари амалиётда комплекс даволаш билан чамбарчас боғлиқ булиб, ишлаб чиқилган даовлаш усули бемор аёлларнинг даволашдан кейинги касалхонадан ташқари реабилитацияси ва давлолаш харажатларининг куйидагича иқтисод булишига олиб келди, куйдагича: қайта курик – 58 000 сум; қайта қон тахлили – 30 000 сум; қайта стоматологик муолажалар – 155 000 сум; дори- дармонлар харажати – 97 000 сум (умумий иқтисодий самарадорлик 1 бемор аёл учун 340 000 сум ташкил қилди, йиллик қайталанган бемор аёллар сони 2, умумий иқтисодий самарадолик эса 680 000 сўмни ташкил қилди). Хулоса: янги жаррохлик амалиётининг жорий қилиниши 1 нафар бемор аёл ҳисобига бюджет маблағларини 985 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 340 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Менопауза давридаги остеопороз негизидаги аёллар оғиз бўшлиғи тўқималарида деструктив-яллиғланишнинг кечиши, патогенетик даволаш ва олдини олиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига, Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 23 мартдаги 01/1689 сонли хат юборилган.
ушбу контингентга мансуб аёлларда пародонт касалликларининг клиник белгиларини ўзига хосликлари аниқланади ва ҳар бир гуруҳ учун индивидуал ёндашув қўллаган ҳолда, даволашга кўрсатмалар ишлаб чиқилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий маълумотлар Қашқадарё вилояти Китоб тумани марказий поликлиникаси бўйича буйруқ (26.10.2022 й.; 22/4) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар остеопороз билан касалланган аёлларда генераллашган пародонтитни ташхислаш мезонларини такомиллаштиришни таҳлил қилиш имконини берди. Юқоридаги натижалар стоматологик касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш учун ёрдамга муҳтож аёллар контингентини аниқлаш учун ҳам ёрдам беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: касалликни келтириб чиқарувчи омилларнинг аниқланишига кўра 1 нафар бемор учун 950 000 сўм иқтисод қилинди (хар хил гинекологик даволаш муолажалари амалиёти пайтида касаллик ривожланишини олдини олади, бу эса йилига умумий бемор аёлларнинг 12,5% (50 нафардан 6 нафар беморлар) асосий касаллик фони беморлар госпитализациясини ва даволашни камайтиради ва беморлар умумий харажатларини  5 700 000 (6 нафар бемор учун) сумга иқтисод қилади). Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши бир нафар бемор ҳисобидан бюджет маблағларини 3 200 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 2 500 000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Менопауза давридаги остеопороз негизидаги аёллар оғиз бўшлиғи тўқималарида деструктив-яллиғланишнинг кечиши, патогенетик даволаш ва олдини олиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига, Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 23 мартдаги 01/1689 сонли хат юборилган.
менопауза давридаги остеопороз негизидаги бемор аёлларда оғиз бўшлиғи касалликлари ҳамда яллиғланиш-деструктив жараёнларнинг шаклланишини амбулатор-поликлиника шароитида эрта ташхис қўйиш ва эрта бартараф этиш учун мутахассислараро кенг қамровли тезкор ёндашув асослари яратилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Олинган илмий-амалий маълумотлар Жондор туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (26.09.2022 й.; 51/8) билан марказ ва унинг ҳудудий филиаллари клиник бўлимлари амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар менопауза давридаги остеопороз билан касалланган аёлларда стоматологик касалликлар, айниқса генераллашган пародонтитни эрта ташхислаш ва даволашга имкон берган. Юқоридаги даволаш усуллари ушбу контингент аёлларида стоматологик ёрдамни ташкил қилиш ҳамда касалликларнинг асоратларини олдини олиш учун хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1 нафар бемор аёлнинг шифохонадаги даври учун иқтисодий курсаткич: • беморнинг шифохонада қолиш муддатини 10 кундан 7 кунга (3 кунга) қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори  минг сўмга камайтирди Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 206.000 сўмни ташкил қилади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 650 минг сўмлик дори-дармон кам талаб этилади (1 кунга ўртача 216 000 сўм дори воситалари сарфланади); • шифохонада бўлиш даврининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига 270 минг сўмлик физиотерапия кам талаб этилади (1 кунга ўртача 90 000 сўм физиотерапевтик муолажалар сарфланади). Юқоридагиларга кўра жами йиллик иқтисодий самарадорлик 25 800 000 сўмни ташкил этади (реабилитация харажатларини камайтириш ҳисобига; бюджет маблағларини 13 385 000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағларни 12 415 000 сўм. Жами: 36 400 000 сўм). Хулоса: янги даволаш усулининг жорий қилиниши 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 19 422 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 16 978 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Менопауза давридаги остеопороз негизидаги аёллар оғиз бўшлиғи тўқималарида деструктив-яллиғланишнинг кечиши, патогенетик даволаш ва олдини олиш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Бухоро давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши раисига, Бухоро давлат тиббиёт институти илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 2023 йил 23 мартдаги 01/1689 сонли хат юборилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish