Sayt test rejimida ishlamoqda

Маманазарова Наргиза Комилджановнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Халқ таълими тизими бошқарувида маркетинг хизматларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.07 - Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.DSc/Ped467.
Илмий маслаҳатчи: Пахрутдинов Шукритдин Илёсович, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институти, DSc.28/30.12.2019.Ped.68.01.
Расмий оппонентлар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор; Назарова Фотимахон Хакимовна, иқтисод фанлари доктори, профессор: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади халқ таълими тизими бошқарувида маркетинг хизматларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
таълим муассаса рақобатбардошлиги олий таълим ташкилотларига кириш, истиқболли касбий режа ва самарали бошқарувни амалга оширишда мақсадли параметрларга эришиш иқтисодий, ташқи омил ва сифат кўрсаткичларни киритиш орқали бошқарув самарадорлиги ошиши исботланган; 
таълим сифатини оширишга таъсир кўрсатувчи латент омилларни маркетинг тадқиқотлари орқали аниқлаш ва уларни халқ таълими тизими маркетинг хизматига татбиқ этишнинг самарадорлиги исботланган;
халқ таълими тизими раҳбарларининг бошқарув фаолияти самарадорлиги маркетинг хизматларига таълим тизими субъектлари ҳамкорлигини интеграцион  жорий этиш орқали ошиши асослаб берилган;
халқ таълими тизими раҳбар ходимларининг малакасини ошириш таълими мазмуни ва сифатига қўйиладиган давлат талаблари кадрлар билан ишлаш, ҳамкорлик муҳитини яратиш ва маркетинг хизмати мониторингини интегратив киритиш орқали такомиллаштирилган;
халқ таълими тизимида маркетинг хизматларини ташкил этиш модели давлат, ҳудуд, соҳа, ота-она ва шахс эҳтиёжлари асосида таълим тизими субъектлари(ЎКҲЙППРТМ, РТМ, ХТБ, МОМ, УЎТМ)нинг интеграцион ҳамкорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқ таълими тизими бошқарувида маркетинг хизматларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
халқ таълими тизими раҳбар, педагог ва мутахассис ходимлари тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, шунингдек уларга қўйиладиган умумий малака талаблари мазмунига маркетинг хизматларини ташкил этишга доир таклифлардан «Халқ таълими тизими раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълимининг мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талаблари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04-04/2-169-сон маълумотномаси). Натижада, Давлат талабларининг жорий этилиши тизимдаги барча малака ошириш таълим муассасаларида раҳбар ва мутахассис ходимларнинг мақсадли малакасини оширишни ташкил этишнинг якка тартибидаги топшириқларини ёки аниқ йўналтирилган дастурларини яратишга хизмат қилган;
халқ таълими тизими бошқарувида сифат ва рақобатбардошликни таъминлаш омилларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтида умумтаълим муассаса раҳбар кадрларини узлюксиз касбий ривожлантириш курслари ўқув режасига «Умумий ўрта таълим муассасаларида маркетинг хизматларини ташкил этиш» ўқув модули киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04-04/2-169-сон маълумотномаси). Натижада, маркетинг тадқиқотлари асосида умумий ўрта таълим муассасаларида сифат ва рақобатбардошликни оширишга доир таълим мазмуни такомиллаштирилган;
халқ таълими тизими раҳбарларини узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнларида бошқарув компетенсияларини  ривожлантиришга оид таклифлар «Умумий ўрта таълим мактаб директорлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг кадрлар захираси учун узлюксиз касбий ривожлантириш курсилари» режасига «Таълимда бошқарув» ўқув модули киритилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04-04/2-169-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаб раҳбарларининг «Таълимда бошқарув» модулини ўқитиш юзасидан касбий компетенсияларини  шакллантиришнинг ўқув-методик таъминоти яратилган;
умумий ўрта таълим сифатини оширишга таъсир кўрсатувчи омилларни маркетинг тадқиқотлари орқали аниқлаш ва уларни мактаб бошқарувига татбиқ этиш бўйича таклифлар «Халқ таълими тизими бошқарувида маркетинг хизматларини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш» номли монография мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04-04/2-169-сон маълумотномаси). Натижада, халқ таълими тизимида ташкил этилган  маркетинг хизматлари ва меҳнат бозори талабларини ўрганиш даражасини баҳолаш, кадрлар билан ишлаш, ҳамкорлик муҳитини яратиш ва маркетинг хизматларини бошқариш жараёнлари мониторингини амалга оширишнинг услубий асосларини такомилаштиришга хизмат қилган;
халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларининг билим, кўникма ва компетенсияларига қўйиладиган талаблар ва малака тавсифларини такомиллаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04-04/2-169-сон маълумотномаси). Натижада, халқ таълими тизими раҳбар, педагог ва мутахассис ходимларига қўйиладиган талаблар асосида «Халқ таълими тизими бўйича тармоқ малака рамкаси» ҳамда «Умумий ўрта таълим мактаби директорининг касб стандарти»  ишлаб чиқишга услубий асос яратилган Интеллектуал мулк агентлигининг 2023 йил 15 февралдаги  № 005917 рақамли гувоҳномаси);
ёш авлодни маънавий, ахлоқий ва интеллектуал ривожланишини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, таълим жараёнига ўқитишнинг инновацион шакл ва усулларини жорий этиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04-04/2-169-сон маълумотномаси). Натижада, “Умумтаълим мактаб ўқитувчиларининг фаолиятида касб стандартини қўллаш” номли методик қўлланма ишлаб чиқилган.
халқ таълими тизимида маркетинг хизматларини ташкил этишда умумтаълим мактаб ўқувчилари ҳамда битирувчиларининг касбга йўналтириш ва ўзлаштириш кўрсаткичларини яхшилашга оид маълумотлар асосида таълим стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этишга доир таклифлардан “Педагог-психолог касб стандарти”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04-04/2-169-сон маълумотномаси). Натижада,  “Педагог-психологнинг касб стандарти” ишлаб чиқилган;
халқ таълими тизими бошқарув фаолияти самарадорлигини такомиллаштириш бўйича таклифлар Тошкент ва Фарғона вилоятлари, Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари ҳамда 30 дан ортиқ мактаблар фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04-04/2-169-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда замонавий маркетинг ёндашувини қўллаш Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги 30 дан ортиқ мактабларнинг таълимий натижалари самарадорлигининг ошишига эришилиб, “Халқ таълими тизимида маркетинг хизматларини  ташкил этиш модели” яратилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish