Sayt test rejimida ishlamoqda

Буриев Хуршид Косимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): 
“Малака ошириш тизимида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ҳуқуқий компетенсияларини ривожлантириш”, 13.00.07– “Таълимда менежмент” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.3.PhD/Пед1872.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар Абдуназарова Наргиза Фатхуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Пед 80.01.
Расмий оппонентлар: Баходир Бахшуллаевич Маъмуров, педагогика фанлари доктори, профессор; Наргиза Хаджиакбаровна Рахманкулова, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг ҳуқуқий компетенсиясини ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ҳуқуқий компетенсиясини ривожлантириш жараёнининг услубий-дидактик таъминоти раҳбарларнинг малакасини ошириш ҳолати ва муаммоларини ўрганиш орқали, мутахассис шахсини шакллантириш соҳаларини субъект-субъект муносабатларига асосланган мустақил ўз-ўзини ривожлантиришнинг қайта алоқаси ва узвийлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ҳуқуқий компетенсиясини ривожлантиришга юналтирилган малака ошириш жараёни ўқув курслари ва тренинглари ташкил қилиш орқали индивидуал хусусиятларига ҳамда ўз-ўзини тизимли ва доимий ривожлантиришга малака ошириш мазмуни ва касбий компетенциянинг мослашувчанлигига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ҳуқуқий компетенсиясини такомиллаштиришга юналтирилган малака ошириш курсларининг интегратив  мазмуни ҳуқуқий саводхонлик муҳитини ўз-ўзини тизимли ва доимий ривожлантиришга устуворлик бериш асосида шакллантириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шахсий фаолиятли ва инновацион ёндашув асосида такомиллаштириш ҳамда раҳбарларнинг ўз касбига нисбатан интернал ва экстернал мотивларини барқарорлаштириш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш жараёнида раҳбарларининг ҳуқуқий компетенсиясини ривожлантиришнинг инновацион модели мазмунли, мотивацион-мақсадли, методологик, коррексияловчи, фаолиятли ва шахсга юналтирилган таълим мазмунини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
мактабгача таълим ташкилоти раҳбар ҳодимларини ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ва  коррупсияга қарши курашиш борасидаги ҳуқуқий саводхонлигини, шу жумладан ҳуқуқий билимлари даражасини ошириш  юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқишга доир таклиф ва тавсиялардан мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари малакасини ошириш учун “Ҳуқуқий саводхонлик ва коррупсияга қарши кураш” модулини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-01/6-3218-сон маълумотомаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ҳуқуқий тарбияси, ҳуқуқий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва коррупсияга қарши курашиш соҳасидаги билимлари бойитишга хизмат қилган;
мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларининг малака ошириш жараёнида ҳуқуқий компетенсияларини шакллантиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида “Мактабгача таълим ташкилотида меҳнат қонунчилиги хужжатлари билан ишлаш” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-01/6-3218-сон маълумотомаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари учун ташкил этиладиган машғулотлар сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
 малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ҳуқуқий компетенсиясини такомиллаштириш механизми тизимли, фаолиятли ва шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосида малака ошириш курси тингловчиларида ҳуқуқий саводхонлик муҳитни шакллантириш, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни такомиллаштириш ҳамда коррупсияга қарши курашга доир таклиф ва тавсиялардан “Коррупсияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-01/6-3218-сон маълумотомаси). Натижада малака ошириш жараёнида мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини ҳуқуқий компетентлик даражасини ошишига хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish