Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипова Мукаддас Джумаёзовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатининг статистик таҳлили ва прогнозлаштириш», 08.00.06 – Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Иқт1785.
Илмий раҳбар: Хатамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.И.55.03.
Расмий оппонентлар: Рузметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Жавлон Қўзиевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатини статистик таҳлил этиш ва прогнозлаштириш орқали баҳолашнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалар талабаларининг таълим сифати ва рейтинги даражасини аниқлашнинг логит   ва пробит моделлари  натижаларига кўра юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёни самарадорлиги ва олий таълим рақобатбардошлигини баҳолаш ёндошуви таклиф этилган;
юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг тезлик (тимелапс), самардорлик (cоордефф), даромад (тотинcамоунтнеw) бўйича ишлаш моделларини мувофиқлаштирувчи интеграцияси таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда  рақамли ва  рақамли бўлмаган секторлардаги кадрларга бўлган талабнинг компетентлик коеффициентлари асосида рақамлаштирилган модели таклиф этилган;
олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича 2023-2027-йилларга мўлжалланган кўп омилли эконометрик модел асосида прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Юқори малакали кадрлар тайёрлаш сифатининг статистик таҳлили ва прогнозлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасалар талабаларининг таълим сифати ва рейтинги даражасини аниқлашнинг логит   ва пробит моделлари  натижаларига кўра юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёни самарадорлиги ва олий таълим рақобатбардошлигини баҳолаш ёндошуви юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан (Термиз давлат университетининг 2023-йил 13-февралдаги 04/12-664-сон маълумотномаси), (Термиз давлат педагогика институтининг 2023-йил 14- февралдаги 01-04/226-сон маълумотномаси), (Термиз муҳандислик-технология институтининг 2023-йил 14-февралдаги 04-04/188-сон маълумотномаси), (Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг 2023-йил 14-февралдаги 1-4-2/125-сон маълумотномаси) иш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 2/14-17/04-830-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ОТМ профессор-ўқитувчилари илмий-педагогик салоҳиятини оширишнинг истиқболли режаларини белгилаш, инновацион фаолият фаоллик даражасини ошириш механизмларини ишлаб чиқиш, моддий-техник ва ахборот-коммуникацион база ҳолатини таҳлил этиш, ундан фойдаланиш шарт-шароитларини кенгайтириш, молиявий ҳолатини комплекс таҳлил қилиш ва яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг тезлик (тимелапс), самардорлик (cоордефф), даромад (тотинcамоунтнеw) бўйича ишлаш моделларини мувофиқлаштирувчи интеграцияси  юзасидан ишлаб чиқилган таклифдан (Термиз давлат университетининг 2023-йил 13-февралдаги 04/12-664-сон маълумотномаси), (Термиз давлат педагогика институтининг 2023-йил 14- февралдаги 01-04/226-сон маълумотномаси), (Термиз муҳандислик-технология институтининг 2023-йил 14-февралдаги 04-04/188-сон маълумотномаси), (Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг 2023-йил 14-февралдаги 1-4-2/125-сон маълумотномаси) иш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 2/14-17/04-830-сон маълумотномаси). Натижада, профессор-ўқитувчилар таркиби сифатини баҳолаш, фаолияти тўғрисида таҳлилий ахборотлар тайёрлаш, сифат-салоҳиятини оширишга қаратилган аниқ ва асосланган йўл харитасини ишлаб чиқишга эришилган. 
олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлашда рақамли ва  рақамли бўлмаган секторлардаги кадрларга бўлган талабнинг компетентлик коеффициентлари асосида рақамлаштирилган модели бўйича ишлаб чиқилган таклифдан (Термиз давлат университетининг 2023-йил 13-февралдаги 04/12-664-сон маълумотномаси), (Термиз давлат педагогика институтининг 2023-йил 14-февралдаги 01-04/226-сон маълумотномаси), (Термиз муҳандислик-технология институтининг 2023-йил 14-февралдаги 04-04/188-сон маълумотномаси), (Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг 2023-йил 14-февралдаги 1-4-2/125-сон маълумотномаси) иш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 2/14-17/04-830-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши олий маълумотли кадрлар тайёрлашда рақамли сектордан самарали фойдаланишнинг устувор йўналишларини аниқлаш, рақамли бўлмаган секторларини рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга  хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича 2023-2027-йилларга мўлжалланган кўп омилли эконометрик модел асосида прогноз қийматлари  (Термиз давлат университетининг 2023-йил 13-февралдаги 04/12-664-сон маълумотномаси), (Термиз давлат педагогика институтининг 2023-йил 14- февралдаги 01-04/226-сон маълумотномаси), (Термиз муҳандислик-технология институтининг 2023-йил 14-февралдаги 04-04/188-сон маълумотномаси), (Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтининг 2023-йил 14-февралдаги 1-4-2/125-сон маълумотномаси) иш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 1-майдаги 2/14-17/04-830-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши юқори малакали кадрлар тайёрлаш фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлашга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish