Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаматов Алишер Абдугаппар ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тола тозалаш машиналари ишчи органлари аеродинамик параметрларини такомиллаштириш” 05.02.03 - “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.2.PhD/Т3842
Илмий раҳбар: Мавлянов Айбек Палванбаевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Фарход Хайруллаевич, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тола тозалагичларнинг тозалаш зонаси ишчи органини ва аеродинамик параметрларини такомиллаштириш, юқори сифатли тола олишни таъминлайдиган ишчи органларнинг параметрлари ва ҳаракат режимларини асослаш учун ҳисоблаш усулларини яратиш, тозалаш бўлими элементлари билан толани ўзаро таъсирининг назарий ва тажрибавий жараёнларини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тола тозалагич тозалаш зонасидан ифлос аралашмаларни чиқаришни фаоллаштириш учун қўшимча ҳаво оқими ташкил қилишни таъминловчи аррали диск яратилган;
ҳаво оқими тезлигини қутб бурчагидан арралараро масофада тақсимлаш ва дискларнинг айланиш тезлиги ошиши билан унинг қийматини оширишнинг чизиқли қонунияти ишлаб чиқилган;
тозалаш жараёнида арралараро бўшлиғидан заррачалар чиқишидаги оқим тезлиги ошишига олиб келувчи боғлиқликлар координатани қутб тизимида арралараро масофадаги моддий нуқта ҳаракати тенгламаси таҳлили асосида аниқланган;
ҳаво оқими таъсири остида арралараро масофадаги толалар тутамининг икки ўлчовли ҳаракат тенгламалари тизими тузилган ва тола тутамининг ҳаракат траекторияси экспоненсиал эгри чизиққа яқин эканлиги Лагранчнинг II тартибли тенгламалари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертацияда тавсия этилган илмий ишланмаларни асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
тола тозалагич аррали диски ишлаб чиқилган ва фойдали моделга хорижий патент олинган (Тола тозалагичнинг аррали диски. РУ ФАП 211425. Расмий ахборотнома №16 06.06.2022 й.). Натижада тола тозалаш самародорлиги 31,0 % дан 36,0 % га ошган. 
тола тозалагичнинг такомиллашган аррали диски “Ўзбекистон пахта ва тўқимачилик кластерлари” уюшмаси «АПК БУКА» МЧЖ кластери қошидаги Бўка пахта тозалаш корхонасига жорий этилди ("Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмасининг 26 сентябр 2022 йил 02/22-201-сонли маълумотномаси). Натижада аеродинамик параметрлари такомиллашганлиги ва толани юқори навли тозалаш натижасида чиқиндилар таркибидаги тола миқдори 3,75 % га камайганлиги, толани сифати 5 % га ошганлиги аниқланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish