Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдукахарова Севара Абдунодировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақани инновацион ривожлантиришнинг институционал механизмини такомиллаштириш”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.2.PhD/Иқт1041.
Илмий раҳбар: Қодиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.И.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Маматкулов Абдурашид Абдувахидович; DSc, доцент Валиев Бобур Батирович.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация ёʻналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада инновацион ривожланишни институционал механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
махсус инновацион ҳудудларда “Инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш кафолат жамғармасини ташкил этиш“ орқали бизнес муҳит жозибадорлигини ошириш таклифи асосланган; 
ихтисослаштирилган инновацион туманлар Уюшмасини ташкил этиш орқали ҳудудларни инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш ва уларнинг рақобатбардош устунликларидан самарали фойдаланиш асосланган;
инновацион маҳсулотларнинг барча етказиб берувчилари ва истеъмолчиларига виртуал рақамли тизимига киришда тенг имкониятларни тақдим этиш, ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот сектори ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда тижоратлаштириш имкониятларини ахборот-таҳлилий интерактив тизими (ГИС, геограпҳиc информатион сйстем)ни жорий этиш орқали кенгайтириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда инновацион маҳсулотлар ҳажми ошишини чегараловчи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни инновацион ривожланишининг 2026-йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларнинг инновацион ривожланиши ва унинг экотизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар асосида:
махсус инновацион ҳудудларда “Инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш кафолат жамғармасини ташкил этиш“ орқали бизнес муҳит жозибадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” дастури ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 20-майдаги  “2022-2026-йилларда Тошкент вилояти ҳудудларини комплекс  ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 308-10-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 9-февралдаги 2-5-557-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасида ҳудудларида инновацион бизнес муҳитини ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш имконияти яратилган;
ихтисослаштирилган инновацион туманлар Уюшмасини ташкил этиш орқали ҳудудларни инновацион ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш ва уларнинг рақобатбардош устунликларидан самарали фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” дастури ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 20-майдаги “2022-2026-йилларда Тошкент вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 308-10-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 9-февралдаги 2-5-557-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикасида ҳудудларни инновацион ривожлантириш стратегияси мақсадларига эришиш ва институционал механизмларни янада такомиллаштириш имкониятлари яратилган;
ахборот-таҳлилий интерактив тизимини (ГИС, геограпҳиc информатион сйстем) яратиш орқали инновацион маҳсулотларнинг барча етказиб берувчилари ва истеъмолчиларига виртуал рақамли тизимига киришда тенг имкониятларни тақдим этиш, ишлаб чиқариш ва илмий-тадқиқот сектори ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳамда тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” дастури ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 20-майдаги “2022-2026-йилларда Тошкент вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 308-10-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 9-февралдаги 2-5-557-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудлардаги инновацион жараённинг барча қатнашувчилари он-лайн тартибда интерактив платформа тизимига кириш имкониятлари, институционал ўзгаришлар, инновацион маҳсулотлар бозори конюнктураси, инновация соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиш, инновацион хизматларни кўрсатиш инфратузилмасини имкониятларини кенгайтириш тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этиш учун шароитлар яратилган;
Ўзбекистонда инновацион маҳсулотлар ҳажми ошишини чегараловчи омиллар таъсирини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни инновацион ривожланишининг 2026-йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Янги Ўзбекистонни 2022-2026-йилларда ривожлантириш стратегияси” дастури ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2022 йил 20-майдаги “2022-2026-йилларда Тошкент вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 308-10-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 9-февралдаги 2-5-557-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижаларини ихтисослаштирилган инновацион ҳудудларда қўлланиши минтақавий иқтисодиётнинг реал секторини модернизация қилиш дастурларини амалга ошириш, шунингдек, инновацион кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш имкониятларини кенгайтириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish