Sayt test rejimida ishlamoqda

Арипова Нигора Бахадирходжаевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий доривор ўсимлик хомашёлари асосида янги тинчлантирувчи дори воситаларини ишлаб чиқиш ва стандартлаш», 15.00.02–Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.1.PhD/Far4.

Илмий раҳбар: Комилов Хожиасрор Масудович, фармацевтика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.27.06.2017.Far.32.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллабекова Вилоятхон Нуриллабековна, фармацевтика фанлари доктори, доцент; Рамазанов Нормурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази» ДУК.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёлари асосида настойка ва қобиқ билан қопланган таблетка шаклидаги тинчлантирувчи дори воситаларини олиш ва стандартлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор тинчлантирувчи таъсирга эга, импорт ўрнини босувчи, маҳаллий доривор ўсимлик хомашёлари асосида «Седарем» настойкаси ва қобиқ билан қопланган «Седарем» таблеткасининг мўътадил таркиби ва олиш технологияси ишлаб чиқилган;

«Седарем» дори воситасининг специфик биологик фаоллиги, асосий таъсир этувчи моддаларининг кимёвий таркиби ва миқдорий таҳлил усуллари стандартлаштирилган;

оригинал дори воситаларни фармако-токсикологик хусусиятлари клиник олди изланишлари ва сақлашнинг мўътадил муддатлари аниқланган;

қобиқ билан қопланган «Седарем» таблеткасининг сифатини назорат қилиш, стандартлаш учун валидация меъёрлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Маҳаллий хомашё асосида олинган қуруқ экстрактларни, таблетка ва настойка дори шаклларининг кимёвий таркибини ўрганиш, стандартлаш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

маҳаллий доривор ўсимлик хомашёлари асосида, тинчлантирувчи таъсирга эга бўлган фармацевтик композициясини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтирога патент олинган (29.05.2014 й., № IAP 05348). Натижада олинган дори воситаси асаб касалликларини даволашда тинчлантирувчи дори воситаси сифатида қўллаш имконини берган;

қобиқ билан қопланган «Седарем» таблеткаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази» давлат унитар корхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилган (01593/06/17-сон гувоҳнома). Ушбу дори воситасини саноат миқёсида ишлаб чиқарилиши импорт ҳажмини қисқартириб, бир қатор тиббий, иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish