Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтаcинов Бобомурод Тулкинбой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ижтимоий ҳаётни ташкил этишда давлатнинг ўрни (сиёсий назарий таҳлил)», 23.00.01 - Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий таълимотлар тарихи ва методологияси (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Сс267.
Илмий раҳбар: Жўраев Рўзимат Тўхтацинович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Сс.01.08.
Расмий оппонентлар: Холбеков Абдуғани Жуманазарович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Отақулов Шуҳрат Муродуллаевич, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: жамиятда ижтимоий ҳаёт барқарорлигини таъминлашга қаратилган давлатнинг ижрочилик функсияларининг ижтимоий-сиёсий аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятда эркин бозор муносабатларини ўз қонуниятлари ва адолат принциплари асосида давлат томонидан тизимли, ратсионал, гуманистик чора-тадбирлар орқали ривожланиши ижтимоий ҳаётда аҳолининг мулкий эркинлигини таъминлаш ва жамият барқарор тараққиётининг асоси эканлиги очиб берилган;
давлат томонидан жамият ижтимоий барқарорлигини таъминлашда, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш ва меъёрий тартибга солиш механизмларини самарали жорий этиши аҳолида фуқаровийлик имкониятларини ошириш, давлат ва шахс ўртацидаги конструктив мулоқотни  шаклланишига хизмат қилиши аниқланган;
глобаллашув шароитида жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминловчи инсон фаровонлиги, ижтимоий-маъданий ҳамоҳанглик, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларда толерантлик омиллари “инсон-жамият-давлат” тамойилига узвий боғлиқ халқпарвар давлатни барпо этишнинг муҳим зарурати эканлиги очиб берилган;
жамиятда қонун устуворлиги, сиёсий ҳокимиятнинг легитимлиги, ҳар бир инсон учун фаровон турмуш даражасининг кафолатланганлиги ҳамда фуқароларни сиёсий жараёнлардаги фаоллигини тенг имкониятларига таянилиши давлатнинг ижтимоий институтсионаллашувига олиб келиши асослаб берилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ижтимоий ҳаётни ташкил этишда давлатнинг ўрнини очиб бериш ҳамда мазкур масаланинг сиёсий-назарий таҳлилини амалга ошириш юзасидан олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
жамиятда эркин бозор муносабатларини ўз қонуниятлари ва адолат принциплари асосида давлат томонидан тизимли, ратсионал, гуманистик чора-тадбирлар орқали ривожланиши ижтимоий ҳаётда аҳолининг мулкий эркинлигини таъминлаш ва жамият барқарор тараққиётининг асоси эканлиги борасидаги илмий хулосалари Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи 10-банди “Аввал - инсон, кейин - жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда диссертатсия материалларидан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 15-июндаги 02-22/586-сонли далолатномаси). Натижада диссертатсияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда “Янги Ўзбекистон – халқпарвар давлат” тамойилини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш борасидаги устувор вазифаларни тарғибот ва ташвиқот ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
давлат томонидан жамият ижтимоий барқарорлигини таъминлашда, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш ва меъёрий тартибга солиш механизмларини самарали жорий этиши аҳолида фуқаровийлик имкониятларини ошириш, давлат ва шахс ўртацидаги конструктив мулоқотни  шаклланишига хизмат қилиши илмий хулосаларидан ЎзМРТК олдига қўйган вазифаларни амалга оширишда фойдаланган, хусусан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-йил март ва май ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” эшиттиришларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини таёрлашда (2021-2022-йилларда) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил 6-июндаги 04-36-826-сон далолатномаси). Натижада “Давлат – халқ учун” сиёсати ва “Инсон қадри учун” тамойиллларини тарғиб қилишга қаратилган қатор кўрсатув ва телеешиттиришларни тайёрлаш ва уларнинг ссенарийларини ишлаб чиқишга муаян даражада хизмат қилган;
глобаллашув шароитида жамият хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминловчи инсон фаровонлиги, ижтимоий-маъданий ҳамоҳанглик, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларда толерантлик омиллари  “инсон-жамият-давлат” тамойилига узвий боғлиқ халқпарвар давлатни барпо этишнинг муҳим зарурати борасида билдирилган хулосалар Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловолди дастурининг “Партия сиёсий мафкурасининг” асосий устувор йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 7-февралдаги 1-42-сон далолатномаси). Натижада партия дастуридаги ижтимоий адолат ва тенглик, халқнинг тарихий анъаналарида чуқур илдиз отган ижтимоий бирдамлик, ижтимоий демократия каби партия сиёсий мафкурасининг асосий қадриятлари ҳисобланган меъзонларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;
жамиятда қонун устуворлиги, сиёсий ҳокимиятнинг легитимлиги, ҳар бир инсон учун фаровон турмуш даражасининг кафолатланганлиги ҳамда фуқароларни сиёсий жараёнлардаги фаоллигини тенг имкониятларига таянилиши давлатнинг ижтимоий институтсионаллашувига олиб келишига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг электорат манфаатлари йўлидаги амалий фаолиятида, партиядан сайланган депутатлар фаолиятини амалга ошириш жараёнида ҳамда партия томонидан ўтказиладиган сиёсий ўқув соатларини ташкил этишда диссертатсия материалларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2023-йил 7-февралдаги 1-42-сон далолатномаси). Натижада мазкур диссертатсияда илгари сурилган илмий хулоса ва тавсиялардан партия сайловолди дастурини ишлаб чиқишда, ҳамда партиянинг амалий фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish