Sayt test rejimida ishlamoqda

Юнусов Боҳодир Исматовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кон-металлургия техноген чиқиндилардаги металларни бойитишнинг оптимал пневмосепарация жараёнини ва қурилмасини яратиш», 02.00.16–Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т389.

Илмий раҳбар: Артиков Аскар Артикович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.Т.04.01.

Расмий оппонентлар: Мухитдинов Джалол Пахриддинович, техника фанлари доктори, профессор; Дадаходжаев Абдулла Турсунович,техника фанлари доктори, профессор. 

Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кон-металлургияси техноген чиқиндиларидаги металларни бойитишнинг оптимал пневмосепарация жараёни ва қурилмаларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

кон-металлургияси техноген чиқиндиларини мавҳум қайнаш қатламида пневмосепарациялаш жараёнида бойитиш жараёнига заррачаларнинг дисперслиги таъсири аниқланган;

кон-металлургияси техноген чиқиндилари cочилувчан материалларини мавҳум қайнаш қатламида пневмосепарациялаш аппаратининг кўп поғонали тизими яратилган;

заррачаларнинг мавҳум қайнаш ва учириш тезликларини уларнинг ўлчамлари ва зичликларига боғлиқлиги исботланган;

мавҳум қайнаш қатламида сочилувчан материалларнинг пнемосепарациялашнинг даврий ва узлуксиз мураккаб технологик жараёнларининг математик модели яратилган;

кон-металлургияси техноген чиқиндилари сочилувчан материалларини мавҳум қайнаш қатламида бойитиш технологияси ва қурилмаси учун бошқарув тизимлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Кон-металлургияси техноген чиқиндилари сочилувчан материаллари ва уларни мавҳум қайнаш қатламида пневмосепарация технологияси ва қурилмасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

кон-металлургияси техноген чиқиндиларидаги металларни бойитишнинг оптимал пневмосепарация жараёнлари «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-метлаллургия комбинати» АЖнинг 2017 йил 20 ноябрдаги АА-9282-сон маълумотномаси). Натижада 0,030-0,050мм ўлчамли заррачалар учун оптимал бошланғич ва учириш тезликлари, даврий ва узлуксиз бойитишда енгил ва оғир компонентлар концентрацияларининг вақт давомида ўзгариши аниқланиб, металлар чиқишини 7% ошириш имконини берган;

кон-металлургияси техноген чиқиндиларидаги металларни бойитишнинг оптимал пневмосепарация қурилмаси «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий этилган («Олмалиқ кон-метлаллургия комбинати» АЖнинг 2017 йил 20 ноябрдаги АА-9282-сон маълумотномаси). Натижада cочилувчан материаллар майдаланган заррачаларнинг  тўрт чегара ўлчамларида (0,030÷0,033 мм; 0,034÷0,038 мм; 0,039÷0,044 мм ва 0,045÷0,050 мм) бойитиш металлар чиқиши унумдорлигини 3-8% ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish