Sayt test rejimida ishlamoqda

Эгамбердиев Шароф Шухратовичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда ғўзани зарарлантирувчи Fusarium туркумидаги патогенларнинг молекуляр идентификацияси ва тавсифи», 03.00.14–Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /биология фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/B2014.3-4.B49.

Илмий маслаҳатчи: Абдураҳмонов Иброҳим Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти, Ўзбекистон Миллий университети, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, 16.07.2013.В.15.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппенентлар: Марупов Аббосхон, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Давронов Қаҳрамон, биология фанлари доктори, профессор; Кадырова Дильбар Абдуллаевна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот номи: Микробиология институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

    II. Тадқиқотнинг мақсади Fusarium авлоди патогенларининг геномини молекуляр-генетик усуллар билан комплекс идентификациялаш, маҳаллий  ғўза навларига нисбатан кўп учровчи патоген тур ва расаларнинг патогенлик хусусиятларини баҳолашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Fusarium авлодидаги патогенлар геноми таҳлил қилинган, патогенларнинг муҳим бир нусхали генларини (TEF–1α, BT, rDNA, NIR, PHO) ре-секвенслаш амалга оширилган, бета тубулин (BT) гени нуклеотид кетма-кетлигига асосланиб Fusarium oxysporum f.sp vasinfectum турининг 2-, 3-, 8-расалари ва А ва В патогенлар гуруҳини идентификациялашга қодир универсал SNP праймерлари ишлаб чиқилган;

аллель-специфик ПЗР (ASPCR) методи асосида Fusarium oxysporum f.sp. vasinfectum турининг 3- ва 8-расаларини идентификациялашга қодир праймер жуфтликлар ишлаб чиқилган;

Ўзбекистонда Fusarium авлоди вакилларининг 6 та тури (Fusarium solani, Fusarium equiseti, Fusarium sporotrichioides, Fusarium fujikuroi, Fusarium proliferatum, Fusarium oxysporum f.sp vasinfectum) молекуляр таксономик жиҳатдан идентификацияланган;

Fusarium oxysporum f.sp vasinfectu нинг Ўзбекистонда тарқалган 3-, 4- ва 6-расалари аниқланган;

ғўзанинг кенг кўламда экиладиган навларига нисбатан Fusarium авлоди патогенларининг вирулентлик даражаси баҳоланган;

патогенлилик батафсил баён этилиб, илк бор молекуляр-генетик усуллар билан ғўзанинг энг хавфли патогенлари: Fusarium oxysporum f.sp vasinfectum нинг 3 та расаси ҳамда Ўзбекистон учун янги патоген тур ҳисобланган Fusarium solani аниқланган;

фузариоз вилтга чидамлигига кўра 3:1 нисбатда сегрегацияланувчи «Mebane B1» x «11970» генетик популяцияси яратилган ва 237 та полиморф локуслар аниқланган;

ғўзанинг вилтга нисбатан чидамлилигига жавоб берувчи потенциал генлар аниқланган;

генетик хариталаштириш ўтказилиб, вилтга чидамлилик билан ассоциацияланувчи BNL1145_259, BNL3442_112 локуслари аниқланган ҳамда in silico ПЗР ўтказилиб, ушбу маркерларга яқин жойлашган номзод генлар биоинформатик усуллар ёрдамида аниқланган;

патоген хариталар ишлаб чиқилган ва турларнинг тарқалиши ҳақида географик координаталарга белги қўйилган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган қуйидаги натижалар амалиётга жорий қилинган:

яратилган Fusarium oxysporum f.sp vasinfectumнинг 5 та расасини идентификацияловчи SNP праймерлар АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг Crop Science Research Laboratory, Genetics and Precision Agriculture Research Unit лабораториялари томонидан патогенларни идентификациялаш жараёнига оид илмий-тадқиқотларда фойдаланилмоқда (United Statates Department of Agricultureнинг 2012 йил 30 январдаги маълумотомаси);

ишлаб чиқилган ASPCR праймерлар АҚШ Қишлоқ хўжалик департаменти томонидан «Абиотик ва биотик омилларнинг дала ва иссиқхона шароитлари негизида ғўзанинг фузариоз вилтга (FOV) нисбатан чидамлилигини баҳолаш» лойиҳасида (3096–21000–019–02-сон) фойдаланилган (USDA–Agricultural Research Service, Лаббок, Техас, 2015 йил 12 октябрь). FOV_BT_AS_R3 аллель специфик праймеридан фойдаланган ҳолда FOVА генотипининг 3- ва 8-расаси тезкор аниқланган ҳамда молиявий ва вақт билан боғлиқ харажатларни сезиларли даражада камайтириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish