Sayt test rejimida ishlamoqda

Давитов Умиджон Хасан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертатсияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда миллий хавфсизликни таъминлашда фуқаровий ўзликни англашнинг сиёсий-мафкуравий омиллари», 23.00.03 – Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Сс278.
Илмий раҳбар: Амонов Бахтиёр Ахтамович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Сс.01.08.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил, фалсафа фанлар доктори, профессор; Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда миллий хавфсизликни таъминлашда фуқаровий ўзликни англаш зарурияти жамият сиёсий маданиятига, хулқ-атворига ҳамда сиёсий-мафкуравий меъёрларига боғлиқ эканлигини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаровий ўзликни англаш жараёнининг (интегратив, узвийлик, ўзгарувчанлик хусусиятлари орқали) маълум сиёсий мақсад асосида фуқароларнинг фаоллашуви миллий манфаатларни амалга оширишда  бир томондан хизмат қилувчи позитив ёки тараққиётга тўсиқ бўлувчи негатив оқибатларга олиб келиши асосланган;
фуқаровий ўзликни англашдан миллий ўзликни англаш ҳодисасига ўтишда  сиёсий тузум, миллий мафкура, миллий идентиклик, миллий манфаат, сиёсий маданиятнинг жамиятга таъсири, даражаси ва легитимлиги     асосида ўзгариб бориш динамикаси очиб берилган;
ҳар бир маъмурий ҳудуд аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзи, урф-одат ва қадриятлари инсон қадр-қимматини юксалтиришга қаратилиши фуқаровий ўзликни англашга тўғри пропорсионал бўлиб,  Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга хизмат қилиши асослаб берилган;
 фуқаровий ўзликни англашнинг барқарор тараққиётга хизмат қилишига эришишда сиёсий,  маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий  соҳаларнинг интеграцияси  индивидуал, манзилли, дифференциал, тизимли комплекс ёндашув асосида ҳал этилиши фуқароларда превентив ва прагматик хусусиятларни шакллантиришнинг самарали механизмлари эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда миллий хавфсизликни таъминлашда фуқаровий ўзликни англаш сиёсий-мафкуравий омилларини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар ва тавсиялар асосида:
фуқаровий ўзликни англаш жараёнининг (интегратив, узвийлик, ўзгарувчанлик хусусиятлари орқали) маълум сиёсий мақсад асосида фуқароларнинг фаоллашуви миллий манфаатларни амалга оширишда  бир томондан хизмат қилувчи позитив ёки тараққиётга тўсиқ бўлувчи негатив оқибатларга олиб келиши асосланган; фуқаровий ўзликни англашдан миллий ўзликни англаш ҳодисасига ўтишда  сиёсий тузум, миллий мафкура, миллий идентиклик, миллий манфаат, сиёсий маданиятнинг жамиятга таъсири, даражаси ва легитимлиги  асосида ўзгариб бориш динамикаси очиб берилган хулосалардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022 йилда Ўзбекистон Республикасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ИХ “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш” йўналишидаги маънавий-маърифий тадбирлар, хусусан,  илмий-амалий изланишлар олиб бориш тизимини янада такомиллаштиришда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 13 сентябр 02/02/1298-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистонда миллий хавфсизликни таъминлаш ва келажакда жамиятимизнинг барқарор ривожланишини сиёсий башорат (прогноз) қилишга қаратилган ғоялар, методологик тавсиялар марказ томонидан ҳудудларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида миллий ўзликни англаш ва Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигини таъминлашда илмий-назарий манба бўлиб хизмат қилган;
ҳар бир маъмурий ҳудуд аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий турмуш тарзи, урф-одат ва қадриятлари инсон қадр-қимматини юксалтиришга қаратилиши фуқаровий ўзликни англашга тўғри пропорсионал бўлиб,  Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишга хизмат қилиши асослаб берилган хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳаракати ҳамда унинг бошланғич ташкилотлари томонидан “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштириш дастури”дан келиб чиқиб, ёшларда китобхонлик маданиятини юксалтириш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш каби маънавий-маърифий ишларни янада фаоллаштириш, истеъдодли ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш йўналишида «Ёшлар пресс-клуби» фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2022 йил 22 сентябрдаги 4-13-23-3082-сон далолатномаси). Натижада, оммавий ахборот воситалари ёрдамида ёшлар онгига таъсир қилувчи ёт ғояларга қарши миллий хавфсизлик тушунчаларининг назарий, ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-фалсафий ҳамда ғоявий асосларини самарали тарғибот-ташвиқот қилишга хизмат қилган;
фуқаровий ўзликни англашнинг барқарор тараққиётга хизмат қилишига эришишда сиёсий, маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг интеграцияси индивидуал, манзилли, дифференциал, тизимли комплекс ёндашув асосида ҳал этилиши фуқароларда превентив ва прагматик хусусиятларни шакллантиришнинг самарали механизмлари эканлиги асосланган хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 2022 йилга мўлжалланган иш режасининг Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар бўлимининг 27. “Фуқаролар сиёсий маданиятини ривожлантириш ҳамда миллатлараро муносабатларни янада жадаллаштириш мақсадида юртимизда фаолият юритаётган миллий маданият марказлари билан ҳамкорликни кенгайтириш” бандининг ижросида фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2022 йил 28 сентябрдаги 02/05-205-сонли далолатномаси). Натижада, сиёсий партиянинг республикамиз бўйлаб аҳоли ўртацида фуқаровий ўзликнинг англашга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот ишларини ривожлантиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish