Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратов Жўрақўзи Шукуржон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Умумий ўрта таълим мактабларида физика ўқитишнинг методик тизимини ностандарт топшириқлар асосида такомиллаштириш (молекуляр физика бўлими мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.PhD/Пед1991.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент  давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хужанов Эркин Бердиевич  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Пед.82.03.  
Расмий оппонентлар: Турсунов Икромжон Гуламжонович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Жўраев Акмал Раззоқович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида физикадан ностандарт топшириқлар ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш орқали ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физика ўқитишнинг методик тизимини ностандарт топшириқлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларни тезкор фикрлашга ўргатувчи репродуктив, продуктив ва ижодий машқларни  қайта алоқали муҳитда шахсий мониторингли қўллаш асосида аниқлаштирилган; 
умумий ўрта таълим мактабларида молекуляр физика бўлимини ўқитишнинг методик тизими ностандарт топшириқларни тушуниш, қайта ишлашга мўлжалланган интерфаол иш турларини тескари таълим жараёнида дифференциал адаптацияда қўллаш орқали такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физика ўқитишнинг методик тизимини ностандарт топшириқлар асосида такомиллаштириш модели  ўқувчиларда фанга оид компетенсияларни интенсив ривожлантирувчи трансформатив топшириқларни мослашувчан ўқув муҳитига продуктивлик ва ижодийлик даражаларига кўра киритиш асосида такомиллаштирилган;
умумий ўрта таълим мактабларида  амалий машғулотларни ўтказиш методикаси ўқувчиларнинг креатив топшириқлар мазмунини идрок этишга йўналтирувчи  фаразни текшириш ва ўзгартириш, қарор натижаларини рефлексив шакллантириш каби босқичларни муаммоли интегратив муҳитда ижобий динамикада қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаб ўқувчиларида физика ўқитишнинг методик тизимини ностандарт топшириқлар асосида шакллантириш бўйича келтирилган илмий методик ва амалий таклифлар асосида:
физика ўқитишнинг методик тизимини ностандарт топшириқлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларни тезкор фикрлашга ўргатувчи репродуктив, продуктив ва ижодий машқларни  қайта алоқали муҳитда шахсий мониторингли қўллашга доир таклифларидан Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 16-мартдаги 04-36-423-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг креативлиги, мустақил фикрлаши ҳамда ижодкорлик компетенсияларини шакллантиришга эришилган; 
умумий ўрта таълим мактабларида молекуляр физика бўлимини ўқитишнинг методик тизими ностандарт топшириқларни тушуниш, қайта ишлашга мўлжалланган интерфаол иш турларини тескари таълим жараёнида дифференциал адаптасияда қўллашга доир таклифлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 25-августдаги 365-сонли буйруғи билан тасдиқланган “60110700-Физика ва астрономия” бакалавриат таълим йўналишининг малака талаблари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таʼлимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илгʻор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2023-йил 17-мартдаги 02/01-01-40-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактаб ўқувчиларининг назарий билим, мантиқий тафаккур ҳамда амалий кўникмалари ривожлантиришга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида физика ўқитишнинг методик тизимини ностандарт топшириқлар асосида такомиллаштириш модели  ўқувчиларда фанга оид компетенсияларни интенсив ривожлантирувчи трансформатив топшириқларни мослашувчан ўқув муҳитига продуктивлик ва ижодийлик даражаларига кўра киритишга доир таклиф ва тавсиялардан умумий ўрта таълимнинг физика фанини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2023-йил 1-февралдаги 01/11-01/9-51-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ўқув таъминоти ўқувчиларда фаоллик ва тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish