Sayt test rejimida ishlamoqda

Мадаминов Азимбек Эгамбергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.PhD/Пед2808. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети. 
Илмий раҳбар: Шарипов Аллаберган Камилович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Улфат Илхомович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маҳмудов Баҳром Абдусамолович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш механизмини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этишнинг назарий-методологик асослари ҳамда механизми таълимга индивидуал ёндашувнинг педагогик омиллари ва методик тамойилларининг таркибий компонентларини талабаларнинг академик услубини шакллантиришга нисбатан қўллаш асосида такомиллаштирилган;
жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этишнинг дидактик параметрлари талабаларни илмий фаолиятга киритиш босқичларини инновацион таълим муҳитига илмий тадқиқотчиликка доир мустақил таълим талабларига интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
жисмоний маданият йўналиши талабаларини илмий фаолиятга йўналтириш босқичлари ва мезонлари таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи ва компетенсиявий тавсифга эга дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг мақсадли, жараёнли, натижавий компонентлари билан ўзаро ички интеграциясини шахсга йўналтирилган таълим тамойилларига мувофиқ таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этишнинг педагогик шарт шароитлари талабаларнинг академик мобиллиги, тезкор қайта алоқа ва жараёнлар изчиллигини дидактик, технологик ва креатив топшириқлар тизимига нисбатан инвариант қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этиш механизмини такомиллаштириш юзасидан олинган натижалар асосида:
таълимга индивидуал ёндашувнинг педагогик омиллари ва методик тамойилларининг таркибий компонентларини талабаларнинг академик услубини шакллантиришга нисбатан қўллаш асосида такомиллаштирилган жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этишнинг назарий-методологик асослари ҳамда механизми бўйича таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университети томонидан ФЗ-2020010829 - сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” (2020-2022 йй.) мавзусидаги инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 10-ноябрдаги 04/11-7049-сон маълумотномаси). Натижада,  талабаларнинг академик услубини таъминлаш ва уларни илмий фаолиятга жалб этиш методикаси такомиллаштирилган;
талабаларни илмий тадқиқот фаолиятга киритиш босқичларини инновацион таълим муҳитига илмий тадқиқотчиликка доир мустақил таълим талабларига интеграциялаш асосида аниқлаштирилган жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этишнинг дидактик параметрлари бўйича илмий хулоса ва таклифлар педагогик олий таълим муассасалари жисмоний маданият йўналишлари таълим амалиётига жорий этилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9-декабрдаги 02-07-4441/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи ва компетенсиявий тавсифга эга дарс ва дарсдан ташқари машғулотларнинг мақсадли, жараёнли, натижавий компонентлари билан ўзаро ички интеграциясини шахсга йўналтирилган таълим тамойилларига мувофиқ таъминлаш асосида аниқлаштирилган жисмоний маданият йўналиши талабаларини илмий фаолиятга йўналтириш босқичлари ва мезонлари, жисмоний маданият йўналиши талабаларининг илмий фаолиятини ташкил этишнинг педагогик шарт шароитларини талабаларнинг академик мобиллиги, тезкор қайта алоқа ва жараёнлар изчиллигини дидактик, технологик ва креатив топшириқлар тизимига нисбатан инвариант қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган №А1-ХТ-0-92-997 – “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муамолари” мавзусидаги инновацион лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 9-декабрдаги 02-07-4441/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг илмий тадқиқот фаолияти натижалари оммавий ахборот воситалари орқали илмий жамоатчиликка маълум қилинган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish