Sayt test rejimida ishlamoqda

Фармонов Ўктам Неъматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон


I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2017.1.PhD/Пед42. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти.  
Илмий раҳбар: Махкамов Улфатжон Илхомович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Ботирова Шаҳло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шакарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш тушинчасининг мазмуни ижодий фаолиятга тайёрлашни фаоллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятларини ўқув ва илмий мазмундаги интегратив ижодий топшириқлар, интерфаол методлар, автоматик назорат шакллари воситасида методик жиҳатдан кенгайтириш асосида очиб берилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларининг тузилмавий компонентларини ривожлантириш механизмлари бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мотивацион, интеллектуал, ҳиссий ва иродавий индивидуал психологик хусусиятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашнинг функсионал модели умумкасбий характердаги интеллектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалар, тизимлаштирилган маълумотлар базасини яратиш орқали ижодий фаолиятга тайёрлашнинг алгоритмик харитасини жорий этишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
бошланғич таълим йўналишида педагогик туркум фанларни ўқитиш методлари ва технологиялари касбий билим ҳамда ижодий фаолиятга ўргатиш механизмларини замонавий педагогик технологиялар воситасида ташкилий-ижодий ҳамда технологик ёндашувлар асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ижодий фаолиятга тайёрлашни фаоллаштиришнинг педагогик шарт-шароитлари ҳамда дидактик имкониятларини ўқув ва илмий мазмундаги интегратив ижодий топшириқлар, интерфаол методлар, автоматик назорат шакллари воситасида методик жиҳатдан кенгайтириш асосида очиб берилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш тушинчасининг мазмуни, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларидан самарали фойдаланиш орқали талабалар тайёргарлиги сифатига қўйиладиган компетенсиявий талабларнинг омил ва мезонлари, ташкилий-бошқарув шартларига доир таклиф ва тавсиялар Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг А1-ҚХ-1-95207 рақамли “Замонавий дарсликларда консентризм тамойили асосида тақдим этиладиган ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳалариларни амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 ноябрдагидаги 02-07-4120/04-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ишланмалар бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш механизмларини ривожлантиришга хизмат қилган;
 бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг мотивацион, интеллектуал, ҳиссий ва иродавий индивидуал психологик хусусиятларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларининг тузилмавий компонентларини ривожлантириш механизмлари, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш функсиялари ва моделини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар “Тарбиявий ишлар методикаси” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, 2022 йил 19 июл 233-сонли буйруғи асосида берилган 233-0395 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашни ривожлантиришда интерфаол таълим методлари ва технологиялари воситасида ижодий таълим муҳитини яратишнинг информацион-методик тизимини такомиллаштириш ҳамда уларнинг креатив компетентлигини шакллантиришга хизмат қилган.
умумкасбий характердаги интеллектуал топшириқлар, педагогик дастурий воситалар, тизимлаштирилган маълумотлар базасини яратиш орқали ижодий фаолиятга тайёрлашнинг алгоритмик харитасини жорий этишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлашнинг функсионал модели, касбий билим ҳамда ижодий фаолиятга ўргатиш механизмларини замонавий педагогик   технологиялар воситасида ташкилий-ижодий ҳамда технологик ёндашувларга мувофиқ методик жиҳатдан тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган бошланғич таълим йўналишида педагогик туркум фанларни ўқитиш методлари ва технологияларига оид таклифлар Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг А1-ҚХ-1-95207 рақамли “Замонавий дарсликларда консентризм тамойили асосида тақдим этиладиган ўқув материалларини танлаш ва лойиҳалаш” мавзусидаги илмий амалий лойиҳалариларни амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 18 ноябрдагидаги 02-07-4120/04-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчиларини ижодий фаолиятга тайёрлаш технологияларини такомиллаштириш воситасида креатив компетентликни шакллантиришга хизмат қилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish