Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқов Усмонали Худобергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Дизел ёқилғиси учун тутунга қарши қўшимчалар синтез қилиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3228.
Илмий раҳбар: Хамидов Басит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Тоир Зоирович, техника фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: этил спирти ишлаб чиқаришда чиқадиган қолдиқлар (сивуш мойлари) ва барий бензосульфонат асосида дизел ёқилғилари учун тутунга қарши қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этил спирти қолдиқлари (сивуш мойлари) ва барий бензосульфонатининг 7:0,1, 10:0,1 нисбатдаги аралашмалари дизел ёқилғисига қўшилганда цетан сони биринчи қўшимчада 1-2 бирликка, иккинчисида эса 4-5 бирликка ошишига ва одатдаги куйинди доғи диаметрини кўрсаткичини 30% гача камайиши аниқланган;
сивуш мойлари ва барий бензосульфонатининг 10:0,1 нисбатдаги аралашмаси дизел ёқилғисини мойланишини хусусиятини яхшилаши аниқланган;
дизел ёқилғисининг триботехник синовлари натижаси мураккаб эфирлар билан барий бензосульфонат ўзаро таъсирининг мавжудлигини кўрсатди. Эфирлар таъсирининг самарадорлиги карбонил гуруҳларининг сонига, жойлашишига, шунингдек, углеводород радикалининг узунлигига боғлиқлиги аниқланган;
дизел ёқилғиси учун тутунга қарши қўшимча олишда сивуш мойларига кам миқдорда барий бензосульфонатларини қўшилиши ёқилғи ёнганда мойланиш хусусиятини яхшилаши аниқланган;
цетан сони кўпайиши ва тутунга миқдорининг камайишига асосий ҳисса этил спирти қолдиқларига (сивуш мойларига) тегишли эканлиги исботланган;
сивуш мойлари ва барий бензосульфонатига асосланган тутунга қарши қарши янги қўшимча олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Дизел ёқилғиси учун тутунга қарши қўшимчалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
дизел ёқилғиси учун тутунга қарши қўшимчалар ишлаб чикариш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2022 йил 14 ноябрдаги 02-03-01/36-сон маълумотномаси). Натижада, дизел ёқилғиси ёнганда тутуннинг рухсат этилган меъёр (0,3 мг/дм3) даражасининг пасайтириш (0,287 мг/дм3) имконини беради;
эфир асосли қўшимчалар ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2022 йил 14 ноябрдаги 02-03-01/36-сон маълумотномаси). Натижада, дизель ёқилғисининг цетан сонини самарадорлигини ошириш имконини беради;
эфирлар, кислоталар ва барийли тузлар асосида тутунга қарши қўшимчалар ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг “2023-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2022 йил 14 ноябрдаги 02-03-01/36-сон маълумотномаси). Натижада, дизел ёқилғисининг ёнишидан дастлабки ҳолатга нисбатан тутунни 25 % гача камайиш имконини беради.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish