Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахроров Акмалжон Акрамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Чанг ва газларни тозаловчи ротор-фильтрли аппаратда масса алмашиниш жараёнларини тадқиқ этиш», 02.00.16 – Кимё технологияси ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш жараёнлари ва аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/T2616.
Илмий раҳбар: Тожиев Расулжон Жумабоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Алишер Шоназарович, техника фанлари доктори, профессор; Нигмаджонов Самуғжон Каримжонович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: саноат чанг ва газларини тозаловчи ротор-фильтрли аппаратни такомиллаштириш йўли билан унинг тозалаш самарадорлигини ошириш ҳамда ундаги масса алмашиниш жараёнини жадаллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фильтрловчи барабани тешиклари ўлчамининг масса алмашиниш жараёни ҳамда аппарат тозалаш самарадорлигига таъсири аниқланган;
қурилмага бериладиган тозаландиган газ оқими тезлиги ўзгаришининг масса бериш ва тозалаш самарадорлигига таъсири исботланган;
суюқлик ва газ фазалардаги масса бериш коэффициентлари аниқланган;
водород фторид газини тозалаш учун абсорбент таркибидаги техник сода концентрацияси ўзгариши ва абсорбент сарфини ортишининг масса бериш коэффициентларига таъсири асосланган;
саноат чанг ва газларини тозаловчи ротор-фильтрли қурилма, тозалаш самарадорлигини ошириш, масса алмашиниш жараёнини жадаллаштириш билан такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Саноат чанг ва газларини тозаловчи аппаратда кам энeргия сарфлаган ҳолда юқори тозалаш самарадорлигини таъминлаш бўйича олинган натижалар асосида:
ротор-филтрли аппарат «Фарғонаазот» АЖнинг АС-72М цехида супeрфосфат ишлаб чиқариш бўлимига жорий этилган (O’zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo’mitasiнинг 2022 йил 9 сентябрдаги 04-02/7-1785-сон маълумотномаси). Натижада, кимё саноати чангли газларни хол усулда 98,6 % гача  тозалаб, водород - фторид газининг концeнтрациясини 8,4 мг/м3 гача камайтириш имконини берган;
фтор водородни содали сув ва натрий гидроксикарбонатнинг сувли эритмаси билан сингидириш орқали газларни тозалаш технологияси «Фарғонаазот» АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (O’zbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qo’mitasiнинг 2022 йил 9 сентябрдаги 04-02/7-1785-сон маълумотномаси). Натижада, айланувчи фильтр аппаратнинг экстракцион характеристикаларини мақбуллаштириш билан газларни самарали тозалаш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish