Sayt test rejimida ishlamoqda

Росулов Рузимурад Хасанович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахтанинг дастлабки кўрсаткичларига асосланган технологик машиналарнинг бошқариладиган тозалаш тизимини ишлаб чиқиш” 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.DSc/Т36
Илмий маслаҳатчи: Мухаммадиев Давлат Мустафаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Джамолов Рустам Камолитдинович, техника фанлари доктори, профессор; Маматова Дилрабо Алишеровна, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш технологик машиналарида пахтанинг дастлабки кўрсаткичларига асосланган технологик машиналарнинг бошқариладиган тозалаш тизимини ишлаб чиқиш ва асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
такомиллаштирилган таъминлагичнинг конструктив, кинематик ва технологик параметрларини пахта ва узатма ҳаракати орқали ифодаловчи математик боғланишлари машина агрегатнинг динамик моделлари асосида ишлаб чиқилган; 
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинаси самарадорлигини ошириш мақсадида қайишқоқ элементли қозиқчаларнинг конструктив параметрлари тўла омилли тажрибаларни қайта ишлашнинг кичик квадратлар усули ёрдамида аниқланган;
пахтани ифлосликлардан тозалаш жараёнини жадаллаштиришга таъсир этувчи пахта бўлакчаси билан ифлослик ўртасидаги демпфирлик ва бикрлик коэффициентлари уларни чўзилишдаги нисбатларини ҳисоблаш  асосида аниқланган;
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш жараёнига таъсир этувчи ҳаво оқими тезлигини ҳисобга олган ҳолда колосникли панжаранинг такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган;
пахтани тозалаш технологик жараёнлари учун ускуналарни кетма-кет ишлашини таъминлаш асосида пахтанинг дастлабки кўрсаткичларини эътиборга олувчи бошқариладиган машиналар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани тозалаш самарадорлигини ошириш имкониятини берувчи ишлаб чиқилган илмий ва тажрибавий натижалар асосида:
такомиллаштирилган пахтани тозалаш ускунаси «O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klasterlari» uyushmasi корхоналарида, жумладан Тошкент вилоятининг “REAL AGRO COTTON” UK  Пискент тумани филиали, “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖга қарашли Сурхондарё вилояти Жарқўрғон пахта тозалаш корхонасида жорий этилган («O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klasterlari» uyushmasiнинг 2023 йил 19 апрелдаги 02/22-297 сон маълумотномаси). Натижада тавсия этилган режим бўйича ишлов берилган толада нуқсон ва ифлосликларнинг массавий улушлари ҳам мавжуд режимдагига нисбатан камайган, яъни янги режим нуқсон ва ифлосликларнинг массавий улушларини II навли пахта хомашёсидан олинган толада 0,48% (абс) ва III навли пахта хомашёсидан олинган толада 0,87% (абс) га камайтиришга имкон берган;
пахта тозалаш машинасининг қайишқоқ асосга ўрнатилган қозиқчаларидан иборат конструкциялари Сурхондарё вилояти “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш корхонасида жорий этилган («O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klasterlari» uyushmasiнинг 2023 йил 19 апрелдаги 02/22-297 сон маълумотномаси). Натижада тозаланган пахта таркибидаги майда ва йирик ифлослик миқдорининг камайганлиги, тозалаш самарадорлиги эса, 7,9% ошганлигига эришилган;
пахтани ифлосликлардан тозалагичнинг йирик ифлосликлардан тозалаш секциясида аррачали барабан ва колосниклар, ҳамда улар орасидаги тирқишни аниқлаш конструкцияси Тошкент вилоятининг “REAL AGRO COTTON” UK га қарашли Пискент тумани филиалига жорий этилган («O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klasterlari» uyushmasiнинг 2023 йил 19 апрелдаги 02/22-297 сон маълумотномаси). Натижада колосникларнинг муқобил миқдорлари колосникли панжара конструкциясида энг катта зарбага эришиш имконияти яратилган; 
пахта тозалаш корхоналарида унинг дастлабки кўрсаткичларига асосланган бошқариладиган тозалаш тизими Сурхондарё вилояти “Термиз Жайхун Кластер” МЧЖга қарашли Жарқўрғон пахта тозалаш корхонасида жорий этилган («O‘zbekiston paxta-to‘qimachilik klasterlari» uyushmasiнинг 2023 йил 19 апрелдаги 02/22-297 сон маълумотномаси). Натижада пахта хомашёсининг ифлослиги 12%     4 сорт, аррачали барабанларни сони иккита, қозиқчали барабаналар сони қирқта бўлганда тозалаш самарадорлиги 9% га ошишига эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish