Саидов Фарход Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда сурункали колостазни ташхислаш ва даволаш усулларини оптималлаштириш», 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib142.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Эргашев Насриддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Юсуф Махмудович, тиббиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали колостаз билан болаларда йўғон ичакнинг анатом-физиологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда диагностик верификацияни оптималлаштириш ва оптимал даволаш тактикасини танлаш йўли билан комплекс даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда колостазнинг клиник кечиш прогнози мезонлари унификация қилинган ва соғлиқни сақлаш амалиёти учун аҳвол оғирлигини аниқлаш интеграл дастурлари ва оператив амалиётга кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
сурункали колостаз барча босқичларида болаларнинг йўғон ичагида облигат флоранинг бузилиши ва колонизацион резистентлиги кузатилиб, Escherichia coliнинг ичак биоценозига хос бўлмаган гемолитик шакллари аниқланган;
сурункали колостаз билан болаларнинг 39,5%ида ичак микробиоценози ва мотор фаолиятининг бузилиши Clostridium difficile ва III даражали дисбактериоз билан ассоциацияланиб, касаллик оғир рецидивланувчи кечиши исботланган;
сурункали колостаз билан болаларда иммунитетнинг Т-ҳужайрали звеносининг иммунорегулятор субпопуляциялари CD 4 – Т-хелпер-индукторлар ва супрессор/цитотоксик CD8 – Т-лимфоцитлари дефицити маҳаллий иммунитет системасининг етилмаганлиги (ривожланмаганлиги) фонида тимусда етилиш ва апоптозга сезгирликнинг адекват эмаслиги билан боғлиқлиги аниқланган;
патогенезга асосланган ҳолда фармакологик ва зарур бўлса, хирургик усулларнинг энг яхши томонларини оптимал равишда жамлаган комплекс даволаш дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали колостаз билан болаларни ташхислаш ва даволашни яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда сурункали колостазни ташхислаш ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 8н-д/44-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар болалардаги сурункали қабзиятни ташхислаш сифатини яхшилаш ва умумий верификация қимматини ошириш имконини берган;
даволаш-ташхислаш алгоритми ҳамда «Болаларда сурункали колостазнинг босқичини аниқлаш дастури», «Йўғон ичак ҳолатини баҳолаш ва сурункали колостаз босқичини аниқлаш дастури», «Болаларда сурункали колостазни даволаш тактикасини аниқлаш дастури» ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 8н-д/44-сон маълумотномаси). Таклиф этилган даволаш-ташхислаш алгоритми ва дастури болаларда колостаз клиник кечиши прогнозининг мезонларини унификация қилиш, аҳволнинг оғирлиги аниқлаштириш ва оператив амалиётга кўрсатмаларни оптималлаштириш имконини берган;
сурункали колостаз билан болаларни ташхислаш ва даволашга бағишланган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг болалар хирургияси бўлими, шунингдек 2-шаҳар клиник болалар хирургик касалхонасининг болалар хирургияси бўлими амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 8н-д/44-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Таклиф этилган натижалар асосида сурункали колостаз ва унинг асоратларида юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш спектри сезиларли кенгайтирилган ҳамда ижобий натижаларнинг улушини 86,1% дан 93,4% гача ошириш, касалликнинг асосий белгиларини бартараф қилиш учун вақт оралиғини ва касалхонада ётиш муддатини 20,3±0,31 дан 9,2±0,18 гача қисқартириш имконини берган.