Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Аброр Хушмуротовичнинг
бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тоғ-кон саноатида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар хавфини камайтириш усулларини такомиллаштириш”, 05.10.01 — Меҳнатни муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти хавфсизлиги диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/T2166.
илмий раҳбар: Нурмаматова Раҳима Раҳмановна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган ташкилот номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган ташкилот номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси DSc.40/29.12.2022.Т.129.01.
Расмий оппонентлар: Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти етакчи илмий ходими, техника фанлари доктори, Нурқулов Файзулло Нурмўминович ва Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси кафедра бошлиғи техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Яқубов Қодиржон Хусанбаевич.  
II. Тадқиқотнинг мақсади кон грунтлари емирилишида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар хавфини камайтириш усулларини тадқиқ қилиш, ўпирилиш, портлаш хавфларининг олдини олиш ва ишловчи ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш чораларини кўришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
олиб борилган тадқиқотлар асосида тоғ-кон саноатида минералларни қазиш турига қараб, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш борасида, тизимнинг автоматлаштирилгани ва барқарор ишлаши,  ишчилар савияси ва меҳнат шароитининг самарадорлигини ошириш эвазига тоғ-кон саноатида ёнғин ва портлаш хавфи 7-10 % гача камайтириш мумкинлиги аниқланган;
хавфларни камайтириш элементларини ҳисоблаш жараёнида тоғ-кон саноатидаги жинснинг қаттиқлиги ва грунтларнинг силжиш параметрларини аниқлаш, статик кучланиш ва стресс тенсорни ҳисоблаш асосида ишлаш самарадорлигининг мезонлари ишлаб чиқилишига эришилган;
хавфсизликни таъминлаш учун вақтни ҳисобга олиш, жинсларнинг физик-механик хусусиятларининг ўртача кўрсаткичидан фойдаланиш, сиқилиш-кучланиш деформация доимий тўғри чизиқли бўлиши, қолдиқ деформациялар 30% га етиши аниқланган ва геомеханик лойиҳалаш схемаларининг самарадор жиҳатлари аниқланган;
тажрибалар асосида, махсус компъютер дастури ёрдамида юмшоқ грунтларни қазишда 1-1,2 мм қалинликдаги панжарали шифт-тўсиқлардан фойдаланиш эвазига, тезкор баҳолаш, хавфни олдиндан башорат қилиш ва шамоллатиш назоратини ўрнатиш орқали бахтсиз ҳодисалар хавфини 10-12% гача камайтириш усуллари такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тоғ-кон саноатида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар хавфини камайтириш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар бўйича:
тоғ-кон саноатида содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни келтириб чиқарувчи бир-бирига боғлиқ бўлган омилларни ҳисоблаш, конларда хавфга сабаб бўлувчи асосий омилларни аниқлаш, ва илмий асосланган тадқиқотлар амалиётга жорий этилгани тўғрисида Регионалгеология Давлат Унитар Корхонасида 2023 йил 27 январдаги № 9 / 01 рақамли далолатнома ва “Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар Академиясининг 2023 йил 24-мартдаги далолатномалари олинган.  
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг назорат ости объектларида хавфларни камайтириш усуллари ишлаб чиқилгани ва амалиётга жорий этилгани юзасидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасидан 2023 йил 17 апрелдаги 04/280-сонли маълумотнома олинган. Натижада тоғ-кон саноатида содир бўладиган бахтсиз ҳодисалар хавфини камайтириш усулларини такомиллаштиришга эришилган. Таклиф этилган хавфсизлик тадбирлари тан жараҳотининг олдини олиш ва бахтсиз ходисалар содир бўлиши эҳтимолини 29 % гача камайтириш мумкинлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish