Sayt test rejimida ishlamoqda

Отамурадов Фурқат Абдукаримовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қиз болаларда аноректал туғма нуқсонлар асосий клиник турлари ташхисоти ва даволаш», 14.00.35–Болалар хирургияси (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib140.

Илмий раҳбар: Эргашев Насриддин Шамсиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01

Расмий оппонентлар: Шамсиев Азамат Мухиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бекназаров Жуманазар Бекназарович, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.И. Пирогов номидаги миллий тиббиёт-хирургия маркази» федерал давлат бюджет муассасаси.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: қиз болаларда аноректал мальформациялар асосий клиник турларининг диагностикаси, хирургик амалиёт тактикаси ва усулини танлашни оптималлаштириш асосида хирургик коррекция натижаларини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

болаларда аноректал аномалияларнинг оралиқ ва пастки оқмали турларининг хирургик коррекция усули ишлаб чиқилган;

қиз болаларда аноректал мальформациялар асосий клиник турларнинг клиник хусусиятлари ва диагностикаси ёрдамчи усулларининг маълумотлари системалаштирилган;

қўшилиб келган аномалиялар 94% ҳолларда боланинг ҳолатига салбий таъсир этмаслиги, бироқ амалиётдан кейинги функционал ва резидуал бузилишлар ёмонлашишига ундовчи омил бўлиши исботланган;

амалга оширилган даволаш тактикаси ва оператив амалиёт турли усулларининг қиёсий характеристикаси асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Қиз болаларда аноректал мальфомацияларнинг хирургик коррекцияси натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган «Болаларда аноректал аномалияларнинг оралиқ ва пастки оқмали турларида хирургик коррекция усули» учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04995, 2014 йил). Таклиф этилган усул аноректал мальформациялар билан беморларни даволашнинг бевосита ва узоқ муддатдаги натижаларини яхшилаш имконини берган;

«Болаларда аноректал аномалиялар диагностикаси ва даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 31 январдаги 8н-д/19-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар аноректал аномалиялар диагностикаси сифатини ошириш, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини камайтириш имконини берган;

қиз болаларда аноректал мальформацияларнинг хирургик коррекцияси натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқотнинг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 2-болалар хирургик клиник касалхонаси амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 31 январдаги 8н-д/19-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Аноректал мальформация билан қиз болалар учун таклиф этилган диагностика ва даволаш комплекси текширишлар ва хирургик даволаш сифатини яхшилаш, асоратлар частотасини 10,1% дан 3,2% гача ва ўлим кўрсаткичини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish