Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллайев Мехрож Сайфуллайевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Хўжалик юритувчи субйектларда активларнинг қадрсизланиши ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш”, 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.ПҳД/Иқт2801.
Илмий раҳбар: Хажимуратов Низомжон Шукруллайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/10.12.2019.И.16.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Aбдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Очилов Илёс Келдиярович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади активлар қадрсизланиш ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хўжалик юритувчи субйектлар фаолиятида активлар қадрсизланишини ҳисобини юритишда 9440-сонли «Aсосий воситаларнинг қадрсизланишидан кўрилган зарарлар» ҳамда 9450-сонли «Номоддий активларнинг қадрсизланишидан кўрилган зарарлар» счётларини киритиш орқали молиявий ҳисоботларда маълумотларни ўз вақтида ва тўғри шакллантириш, ахборотларнинг шаффофлигини таъминлаш таклифи асосланган;
товар-моддий захиралар, номоддий активлар, асосий воситалар ва гудвилнинг қадрсизланиши босқичларида тестдан ўтказиш орқали ҳар бир активнинг қадрсизланганлик даражасини мантиқий кетма-кетлик асосида баҳолаш таклифи асосланган; 
активлар қадрсизланиши бўйича аниқ ва батафсил аналитик маълумотларни шакллантириш жараёни уларни ҳисобга олиш бўйича бошланғич ҳужжатларга “асосий воситалар қадрсизланишидан кўрилган зарар” сатрини киритиш асосида такомиллаштирилган;
хўжалик юритувчи субйектлар ички аудит ва ички назорат тизими фаолияти аудитни режалаштириш босқичида активлар қадрсизланиши жараёни ички назорат тизимини баҳолаш ҳамда активларнинг кутилмаганда қадрсизланишга учрашиш хавфини аниқлаш таомилларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хўжалик юритувчи субйектларда активлар қадрсизланиши ҳисоби ва аудитини мҳхс асосида такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
активларнинг қадрсизланиши бўйича ўз вақтида ва тўғри маълумотларни шакллантириш мақсадида 9440-сонли “Aсосий воситаларнинг қадрсизланишидан кўрилган зарарлар” ҳамда 9450-сонли “Номоддий активларнинг қадрсизланишидан кўрилган зарарлар” ишчи счётларини киритиш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ҳамда “Ўзбекистон шампани” AЖлар томонидан амалиётга жорий етилган (“Ўзбекистон шампани” AЖнинг 2023-йил 6-февралдаги 02/23–сонли, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг 2023-йил 27-мартдаги 234/305–сонли, маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий етилиши натижасида молиявий ҳисоботда активларнинг қадрсизланиши бўйича аниқ маълумотлар шаклланган ҳамда ахборотдан фойдаланувчилар тўғри ва шаффоф маълумотлар билан таъминланган;
активларнинг қадрсизланишини тўрт босқичда, жумладан товар-моддий захиралар, номоддий активлар, асосий воситалар ва гудвилнинг қадрзланиши босқичларида тестдан ўтказиш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ҳамда “Ўзбекистон шампани” AЖлар томонидан амалиётга жорий етилган (“Ўзбекистон шампани” AЖнинг 2023-йил 6-февралдаги 02/23–сонли, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг 2023-йил 27-мартдаги 234/305–сонли, маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий етилиши активлар қадрсизланиши ҳолатини тестдан ўтказиш орқали ҳар бир активни мантиқий кетма-кетлик асосида қадрсизланганлик даражасини баҳолаш имконини берган;
активлар қадрсизланиш жараёнларини ҳисобга олиш бўйича бошланғич ҳужжатларга “асосий воситалар қадрсизланишидан кўрилган зарар” сатрини киритиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ ҳамда “Ўзбекистон шампани” AЖлар томонидан амалиётга жорий етилган (“Ўзбекистон шампани” AЖнинг 2023-йил 6-февралдаги 02/23–сонли, “Ўзбекистон темир йўллари” AЖнинг 2023-йил 27-мартдаги 234/305–сонли, маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга жорий етилиши хўжалик юритувчи субйектларда активлар қадрсизланиш жараёнлари бўйича аниқ ва батафсил аналитик маълумотларни шакллантиришга хизмат қилган;
активларни кутилмаганда қадризланишга учрашиш хавфини аниқлаш ҳамда аудитни режалаштириш босқичида хўжалик юритувчи субйектларда активлар қадрсизланиши жараёни ички назорат тизимини баҳолаш учун ички назорат саволномаси бўйича таклифи “Одил аудит” МCҲЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти томонидан амалиётга жорий етилган (“Одил аудит” МCҲЖ шаклидаги аудиторлик ташкилотининг 2023-йил 3-февралдаги 17–сонли, маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жориш етиш натижасида хўжалик юритувчи субйектларда активлар қадрсизланиши жараёнининг ички назорат тизими самарали баҳолашга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish