Джалалова Дурдона Дилшадбековнананинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича “Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий етишни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертасия иши ҳимояси”, 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.3ПҳД/Иқт1086
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холмирзайев Исроилжон Aкрамжонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, катта илмий ҳодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, ДСc.03/30.01.2020.И.10.03
Расмий оппонентлар: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рашидов Раҳматилло Aъложонович, и.ф.ф.д. (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий етишни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий етиш натижадорлигини қўшимча маҳсулот олиш, меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий самарадорлик коеффицийентлари орқали баҳолаш бўйича услубий ёндашув тавсия етилган;
илмий муассасалар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги интеграцияни таъминловчи “Иновацион технологияларни молиялаштириш жамғармаси” ҳамда “Инновацияларни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш гуруҳи”ни ташкил қилиш ва уни фаолият юритиш механизми асосланган;
сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни рағбатлантиришда субсидиялаш ва кредит фоиз ставкалари ўзгаришининг инновацион технологияларни жорий етишга таъсири аниқланган;
инновацион технологияларни қўллаш ҳисобига буғдой ҳосилдорлигини ўзгаришининг 2028 йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий етишни рағбатлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларни жорий етиш самарадорлиги қўшимча маҳсулот олиш, меҳнат унумдорлиги ва иқтисодий самарадорлик коеффицийентлари орқали баҳолаш бўйича услубий ёндашув Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 07/35-04/4247-сон маълумотномаси). Инновацион технологиялар самарадорлигини баҳолаш услубиёти ушбу жараёндаги вақт сарфини 10-15 фоизга камайтириш имконини беради;
илмий муассасалар билан ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги интеграцияни мақсадида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида “Инновацион технологияларни молиялаштириш жамғармаси” ҳамда унинг қошида “Инновацияларни жорий қилиш ва мувофиқлаштириш гуруҳи”ни ташкил қилиш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 07/35-04/4247-сон маълумотномаси). Ушбу жамғармани ташкил етиш қишлоқ хўжалигида инновацион янгиликларни жорий етишни тизимли мувофиқлаштириш ва илмий натижаларни тижоратлашувига олиб келади. Натижада соҳада инновацион технологиялар жорий қилиш кўламини 20-30 фоизга ошириш имконияти яратилади;
сув тежовчи технологиялардан фойдаланишни рағбатлантиришда субсидиялаш ва кредит фоиз ставкаларининг ўзгаришини инновацион технологияларни жорий етишга таъсири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида жорий етиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 07/35-04/4247-сон маълумотномаси). Истиқболда фермер хўжаликлари ресурстежамкор технологияларни қўллашида кредит фоиз ставкаларининг бир бирликка ўзгариши (пасайиши) ресурс тежамкор технологияларни қўллашни камида 10-12 фоизгача ҳамда субсидиялаш учун ажратилган маблағларнинг бир бирликка ўсиши еса, фермер хўжаликларини янги технологияларни қўллаш еҳтимоллигини
8-10 фоизгача ошириш имконини беради;
инновацион технологияларни қўллаш ҳисобига буғдой ҳосилдорлигини ўзгаришининг
2028 йилгача бўлган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тизим ташкилотларида амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 07/35-04/4247-сон маълумотномаси). Натижада
2028 йилда ресурстежамкор технологиялар жорий қилинган суғориладиган йер майдонларида буғдой ҳосилдорлигини 26,5 фоизга ошиши, 76,9 с/га ташкил етиши асосланган.