Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодирова Гулнорахон Олимжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта маҳсулотларининг дастлабки сифат кўрсаткичларини сақлаш мақсадида пневмотранспорт тизимида полиетилен қувурлардан фойдаланиш” 05.06.02 - “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2522
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Қаюмов Журамирза Абдираматович, техника фанлари доктори, профессор; Раҳимов Акмалжон Алишерович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пневмотранспорт тизимидаги полиетилен қувурдан фойдаланилган ҳолда қувур герметиклигини таъминлаш ва пахтанинг табиий сифат кўрсаткичларини сақлаш ва пневмотранспорт тизимини иш унумдорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани пневмотранспортда узатиб беришда қўлланиладиган полиетилен қувури таркибига Ирукамид моддасини қўллаб орқали янги кимёвий формуласи ишлаб чиқилган. 
илк маротаба пневмотранспортда қўлланилган полиетилен таркибига қўшимча ерукамид моддаси қўшилиб қувур мустаҳкамлиги опимал параметри регрессион математик модел асосида аниқланган.
пахта бўлакчасининг полиетилен қувур ичидаги ҳаракат қонуниятидан келиб чиққан ҳолатда тўла омилли математик модел ёрдамида ҳаво тезлигининг траекторияси аниқланган; 
полиетилен қувурнинг рационал технологик параметрлари аниқланган ҳамда тола ва чигитнинг шикастланишини олдини олиш учун пахтани юмшоқ режимда ташиш ҳисобига зарба кучини камайтириш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ҳаво ёрдамида ташиш жараёнидаги полиетилен қувурнинг таркибини ерукамид қўшимчасини қўшиш ва пневмотранспорт тизимига жорий қилиш орқали олинган натижалар асосида: 
тадқиқотлар натижасида ишлаб чиқилган таркиби ўзгартирилган полиетилен қувур “Наманган Тўқимачи cлустер” МCҲЖ га қарашли “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий етилган. («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 2023 йил 06 февралдаги 02/22-48-сон маълумотномаси). Натижада пахта толаси таркибидаги шикастланиш туфайли ҳосил бўладига нуқсонларнинг массавий улушини 2,5 % га камайишига ва қувур герметиклигини таъминлаш орқали ҳаво сарфини тежаш ҳисобига ташиш 10 тоннадан 12 тоннага оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish