Расулова Ситорабону Нормуродовнанинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дисперс системаларда металл сулфидларнинг реагентли ва електрокимёвий оксидланишининг кинетик қонуниятлари», 02.00.04 – Физик кимё, 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив елементлар кимёвий технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.ДСc/К150.
Илмий маслаҳатчилар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Aзиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги ДСc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Aкбаров Ҳамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор; Тробов Ҳамза Турсунович, кимё фанлари доктори, профессор; Қодирова Зухра Чингизовна, кимё фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: дисперс гидрометаллургик системаларда металл сулфидларнинг електрокимёвий ва реагентли оксидланишининг кинетик қонуниятларини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молибденитли, пиритли консетратлардан, мис сулфидли, Кокпатас сулфид маъданидан тайёрланган айланувчи диск ва айланувчи дискли електрод усулларида нитрат кислота, гипохлорит еритмаларида, турли хил ҳароратда, давомийликда, дискнинг айланиш тезлигида, уларнинг оксидланиш реаксияларининг кинетик тенгламалари келтириб чиқарилган;
молибденит, пирит, мис сулфиди учун кинетик тенгламага хос қатор коеффициентлар: оксидловчи консентрацияси, жараён давомийлиги, дискнинг айланиш тезлиги, ҳарорат, фаза чегарасида металл ионларининг диффузион коеффициент кўрсатгичи, реаксия ва диффузиянинг фаолланиш енергиялари, диффузия қатламининг қалинлиги, реаксия тезлик константаси бўйича ҳисобланган;
молибденит, пирит, мис сулфиди учун оксидланиш реаксияларининг лимитланиш босқичлари топилди; аралаш диффузион кинетик режим, (ички диффузияни ҳисобга олган ҳолда) адабиётлардаги бошқа усуллардан олинган маълумотларга асосланган ҳолда, металл ионларнинг еритмага ўтиши билан сулфид фазаларни бузилиши, сулфиддан оксид-сулфат фазага ўтиши аниқланган;
инерт сулфидли материаллар учун таркибида олтин сақловчи Кўкпатас маъдани мисолида Aу, Aг ни олиш даражасининг вақтга ва тизимнинг оксидланиш-қайтарилиш потенциалининг ўзгаришига боғлиқлиги ҳисоблаб чиқилган;
металл молибден ва унинг қотишмалари учун аммиак ва калий гидроксид еритмаларида Мо оксидланиш даражаси +4 ва +2 бўлган оралиқ оксид фазаларининг мавжудлиги анод юза зарядининг егри чизиқларини олиш усули билан аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сулфидлар оксидланишининг кинетик қонуниятларини ўрганиб чиқишдаги олинган илмий натижалар асосида:
«Олмалиқ ТМК» AЖ НМ ва ККИЧ ИИЧБ да ИCП–таҳлили учун Мо-сақловчи руда-минерал намуналарни тайёрлаш усули амалиётга татбиқ етилди, бунда нитрат кислота регенерацияси билан оксидлаб еритмага ўтказиш ускунасида амалга оширилди (“Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” AЖ маълумотномасига асосан № 1 билан 15.12.2022 й.). Натижада, 20-45 0С ҳароратда, 6 соат давомида Мо, Ре, Aу, Aг еритмага ўтказилади; кекда СиО2 қолиш имконини берган;
«Олмалиқ ТМК» AЖ НМ ва ККИЧ ИИЧБ да «Олмалиқ ТМК» AЖ нинг Мо кекидан олтин ва молибденни оксидлаб еритмага ўтказиш усули амалиётга татбиқ етилди (“Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” AЖ маълумотномасига асосан № 2 билан 15.12.2022 й.). Натижада, молибден ишлаб чиқаришнинг Мо, Aу, Ре елементлари бўйича еритма намуналарининг екологик хавсиз експресс таҳлилини амалга ошириш имконини берган;
«Олмалиқ ТМК» AЖ НМ ва ККИЧ ИИЧБ да «Олмалиқ ТМК» AЖ куюндиси молибден саноат ярим маҳсулотини қайта ишлаш жараёнида олтин ва кумушнинг қайтарилмас йўқотишлар стандартлари татбиқ етилди. (“Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” AЖ маълумотномасига асосан № 20-02А–163-2215 ЮР билан 17.12.2021 й.). Олинган натижалар молибден саноат маҳсулотининг куюндисини қайта ишлаш жараёнини олтин ва кумушни қайтмас йўқотишни минималлаштириш учун назорат қилиб бориш имкониятини берган.