Даминова Назокат Эркинбойевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Фарғона водийси дендрофлораси», 03.00.05–Ботаника (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Б726.
Илмий раҳбар: Тожибайев Комилжон Шаробитдинович, биология фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Ботаника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ботаника институти, ДСc.02/30.12.2019.Б.39.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Фурқат Орунбойевич, биология фанлари доктори, профессор; Байсунов Бабир Хидирович, биология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийсининг Ўзбекистон Республикаси қисмидаги дендрофлора таркибини таксономик инвентаризациялаш, турларнинг тарқалишини акс еттирувчи ГAТ хариталарини тузиш ва кенг кўламли таҳлилларни амалга оширишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийсининг Ўзбекистон Республикаси қисми дендрофлораси 32 оила, 60 туркумга оид 165 турни ўз ичига қамраб олиши аниқланган, конспекти тузилган ва екогеографик таҳлиллари амалга оширилган;
Ўзбекистон флораси учун янги бўлган 2 тур, Фарғона водийси дендрофлораси учун 4 тур келтирилган;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган айрим камёб ва ендем турларнинг янги популяциялари аниқланган ҳамда уларнинг ҳолати ИУCН мезонлари бўйича баҳоланган;
дендрофлора таркибидаги камёб ва айрим субендем турларни биоиқлимий моделлаштириш асосида келажакдаги потенсиал тарқалиш майдонларини ифодаловчи ГAТ хариталари яратилган ҳамда глобал иқлим ўзгаришининг турли ссенарийларига таъсир етувчи биоиқлим омиллари баҳоланган;
Фарғона водийси дендрофлорасининг замонавий ҳолатини акс еттирувчи маълумотларнинг електрон базаси яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси дендрофлорасини таркибини тадқиқ қилишда олинган илмий натижалар асосида:
Фарғона водийси дендрофлорасининг камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида қолган турларнинг янги ўсиш майдонлари, популяцияларининг ҳолати, тарқалишини акс еттирувчи ГAТ хариталари ҳамда муҳофаза қилиш чора-тадбирлар режаси Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг Наманган вилояти Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига ҳамда Ўрмон хўжалиги агентлигининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти Aндижон филиалининг амалий фаолиятига жорий етилган. (Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 19 апрелдаги 03-01/21-416-сон маълумотномаси). Натижада, “Қизил китоб”га киритилган турларнинг янги жойлашув майдонларини аниқлаш, ҳолатини мониторинг қилиш ва популяцияларини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш имконини берган;
Фарғона водийсининг Ўзбекистон ҳудудидан йиғилган 150 дан ортиқ дендрофлора турларининг 3650 дан ортиқ гербарий намуналари Ўзбекистон Миллий гербарий (ТAСҲ) ноёб илмий обйекти фондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 9-январдаги 4/1255-45-сон маълумотномаси). Натижада, Ғарбий Тиёншон, Фарғона, Фарғона-Олой ва Марказий Фарғона ботаник-географик округлари флораларига оид янги гербарий намуналари ТAСҲ фондининг Ўрта Осиё бўлимини бойитган; дендрофлора турларининг таксономияси, биогеографияси бўйича олинган натижалар ва дала тадқиқотлари давомида тўплаган геобоғланган маълумотлар Ўзбекистон флораси бўйича ахборот-таҳлил тизимини тўлдириш имконини берган.