Sayt test rejimida ishlamoqda

Назирова Рахнамохон Мухторовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида мураккаб NPK-ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Т604.
Илмий маслаҳатчи: Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Алимов Умарбек Кадырбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Эркаев Ахтам Улашович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмуродов Тулкин Исамуродович, техника фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қаттиқ юқори самарали ва концентрланган комплекс экинларини илдиз ва барг тизимлари орқали озиқлантириш учун суюқ ва суспензияли комплекс NP- ва NPK-ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фосфоритнинг НNO3 нинг камайтирилган мейёри билан ўзаро интенсив таъсири натижасида хосил бўлган бўтқалар, NН4NO3 ёки СО(NН2)2, эритмалари, КСl асосида таркибида олтингугурт тутган суспензияли, инсектицид фаол ўғитлар олишнинг  мақбул шароитлари ишлаб чиқилган;
элементар олтингугуртнинг, уларни сувда эримайдиган компонентлар билан аралаштирилганда гидрофил ҳолатга ўтиши суспензияли ўғитлар компонентларини фаоллашувига тасири ишлаб чиқилган;
янги турдаги суспензияли комплекс ўғитларнинг кимёвий таркиби ва хоссаларига NН4NO3, СO(NH2)2, элементар S ва КСl нинг таъсири аниқланган;
МҚ паст навли фосфоритларини 75-93 % сульфат кислота билан парчалашнинг мақбул технологик параметрлари аниқланган;
МҚ фосфоритларини  Н2SO4  ва HNO3  эритмалари билан парчаланиши натижасида ҳосил бўлган бўтқалар, КСl, NН4NO3, (NН4)2SO4  ва СO(NH2)2  асосида асосида фосфор-калий ва азот-фосфор-калийли ўғитлар олишнинг технологик режимлари ишлаб чиқилган;
фосфоритларнинг парчаланиш маҳсулотларини калийли ва азотли ўғитлар билан аралашмасининг дастлабки нейтраллаш жараёнида ўзаро кимёвий таъсирлашмаслиги  ва улар таркиби ўзгармаслиги аниқланган;
карбамиддан азот тутувчи ўғит сифатида фойдаланилганда, СO(NH2)2 ва Cа(NО3)2 қўш бирикмалари ҳосил бўлиши ҳисобига азот-фосфор-калийли ўғитларнинг физик-кимёвий ва товар хоссалари ошиши аниқланган;
МҚ паст навли фосфоритларини Н2SO4  ва HNO3  эритмалари билан ўзаро кимёвий таъсир қилиш ҳамда КСl ва азотли ўғитлар билан аралаштириш йўли орқали фосфор-калий ва азот-фосфор-калийли ўғитлар олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
МҚ паст навли фосфоритлари асосида фосфор-калийли ва азот-фосфор-калийли ўғитлар ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нитрофос ишлаб чиқариш суспензияси ва NН4NO3 эритмаси асосида комплекс суспензияли ўғит олиш технологияси “Indorama Kokand fertilizers and chemicals” ҚКнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Indorama Kokand fertilizers and chemicals” ҚКнинг 2023 йил 27 январдаги 02-40-сон маълумотномаси). Натижада, олтингугуртли суюқ комплекс ўғитлар ўсимликни ўсиши ва ривожланишини тезлаштириб, касалликларга чидамлилигини, ҳосилдорлик ва маҳсулот сифатини  ошириш имконини беради;
Марказий Қизилқум фосфоритларини сульфат кислота билан парчалаш йили орқали янги мураккаб ўғитлар олиш технологияси “Indorama Kokand fertilizers and chemicals” ҚКнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Indorama Kokand fertilizers and chemicals” ҚКнинг 2023 йил 27 январдаги 02-40-сон маълумотномаси) Натижада, азот ва калий билан бойитилган фосфорли ўғитларнинг янги ассортиментини ишлаб чиқариш учун паст навли фосфоритлардан фойдаланиш имконини беради;
паст навли фосфоритларини  нитрат кислотали парчалаш маҳсулотлари ва аммоний нитрати аралаштириш орқали таркибида фосфор тутувчи суюқ суспензияланган селитра - ССФУ олиш технологияси “Электрокимё завод” АЖ ККнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Электрокимё завод” АЖ ККнинг 2023 йил 7 февралдаги 24-сон маълумотномаси). Натижада, ишлатишга қулай, ўсимликларни ҳосилдорлигини оширувчи суюқ ўғит олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish