Умаров Муҳриддин Абдухалил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“График процессорларда динамик тасвирларга параллел ишлов бериш модели, алгоритми ва дастурий воситалари”, 05.01.04 - Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компютер тармоқларининг математик ва дастурий таʼминоти (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3542
Илмий раҳбар: Хамдамов Уткир Рахматиллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Комил Фитратович, техника фанлари доктори, доцент;
Нуржанов Фурқатбек Рейимберганович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йўл саҳнаси тасвирларига график процессорларда параллел ишлов бериш алгоритмлари ва динамик тасвирлардан йўл белгиларини таниб олишнинг нейрон тармоқ моделига асосланган дастурий воситаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
марказий процессорларда йўл саҳнаси тасвирларининг ёруғлик интенсивлиги паст бўлган каналини таҳлил қилиш асосида тасвир сифатини ошириш алгоритми ишлаб чиқилган;
график процессорларда динамик тасвирларни шовқинлардан тозалаш ва ёрқинлигини оширишнинг параллел ишлов бериш модели ҳамда алгоритмлари ишлаб чиқилган;
гетероген ҳисоблаш тизимларида динамик тасвирлардан йўл белгиларини таниб олишнинг нейрон тармоқ модели ҳамда йўл белгиларини матнли ва товушли ифодалашни амалга оширувчи модуллари ишлаб чиқилган;
нейрон тармоқ модели асосида йўл белгиларини таниб олувчи дастурий воситаларнинг функсионал структураси ҳамда дастурлараро мулоқот интерфейси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган модел, алгоритм ва дастурий воситалар асосида:
динамик тасвирлардан йўл белгиларини таниб олишнинг нейрон тармоқ модели ва дастурий мажмуаси “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти”нинг инновацион лойиҳасини бажаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 21-февралдаги 33-8/1145-сон маълумотномаси). Йўл белгисини таниб олиш жараёнини график процессорларда бажариш орқали ҳисоблаш вақтининг марказий процессорларга нисбатан 8.94 марта қисқаришига эришилган;
график процессорларда параллел ҳисоблаш алгоритмлари ёрдамида йўл белгиларини аниқловчи ва синфлаштирувчи дастурий мажмуа “Топ Транспорт Ташкент” масъулияти чекланган жамиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 21-февралдаги 33-8/1145-сон маълумотномаси). Тасвирларга дастлабки ишлов беришнинг шовқинлардан тозалаш ва ёрқинлигини ошириш алгоритмларини қўллаш орқали таниб олиш аниқлигининг 3.9% га ошишига эришилган;
тасвирлардан аниқланган йўл белгиларини матнли, товушли ва визуал ифодаловчи дастурий воситалар ҳамда веб технологиялар ёрдамида дастурлараро мулоқот интерфейсини ташкил қилувчи дастурий мажмуа “Оқдарё Автоустоз” масъулияти чекланган жамиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 2023-йил 21-февралдаги 33-8/1145-сон маълумотномаси). Бунда 56 та синфга тегишли жами сони 21923 та тасвирдан иборат бўлган йўл белгилари маълумотлар тўплами шакллантирилган.