Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуризаев Абдумалик Абдугаффаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда сийдик тута олмаслик (тарқалиши, хавф омиллари, диагностикаси ва даволаш)», 14.00.31–Урология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Tib169.

Илмий маслаҳатчи: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.

Расмий оппонентлар: Касьян Геворг Рудикович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Акилов Фарход Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Рустам Насирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Украина Тиббиёт фанлари академияси Урология илмий-текшириш институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: сийдик тута олмасликдан азият чекаётган аёлларда диагностикани оптималлаштириш, консерватив ва хирургик даволашни такомиллаштириш йўли билан кўрсатилаётган урологик ёрдам сифатини яхшилашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

аллоплантни қўллаган ҳолда трансобтуратор уретропексияни ўзига жамлаган хирургик усул ишлаб чиқилган;

сийдик тута олмасликни аниқлаш учун ўзбек тилидаги ICIQ-UI SF сўровномасининг мослаштирилган шакли ишлаб чиқилган ва соғлом инсонлар орасида бу патологияни дифференциаллашда унинг самарадорлиги аниқланган;

илк бор эпидемиологик тадқиқот ўтказилган (10766 нафар респондент) ва Ўзбекистонда 18 ёш ҳамда ундан катта аёлларда сийдик тута олмасликнинг тарқалиши ва структураси аниқланган;

Ўзбекистонда аёлларда сийдик тута олмаслик ривожланишининг интеграл хавфини аниқловчи хавф омиллари аниқланган ва уларнинг миқдорий қиёсий тавсифи берилган;

сийдик тута олмасликнинг турлари ичида аралаш тури ҳаёт сифатига энг катта салбий таъсир этиши, сийдик йўқотиш ҳажмига қараганда унинг частотаси бу кўрсаткичга каттароқ таъсир этиши аниқланган;

сийдик тута олмасликнинг шошилинч ва аралаш турларида аёллардаги медикаментоз даво турли режимларининг клиник самарадорлиги аниқланган ва М-холинолитиклар ва альфа-1 адреноблокаторлар билан комбинацияли даво клиник хотиржамлик даврини сезиларли узайтириш имконини бериши исботланган;

трансобтуратор уретропексия вақтида слинг сифатида таклиф этилган пай аллоплантини қўллашнинг клиник самарадорлиги қимматбаҳо полипропилен тентани қўллаб бажарилган амалиёт билан бир хиллиги исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Аёлларда сийдик тута олмаслик диагностикаси ва даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган «Аёлларда сийдик тута олмасликни хирургик даволаш усули» учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 04350, 2011 йил). Таклиф этилган усулни қўллаш хорижий тенгдошларга нисбатан бир хил самара олган ҳолда даволаш харажатларини 4 мартагача камайтириш имконини берган;

«Аёлларда сийдик тута олмаслик диагностикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 21 декабрдаги 8н-д/70-сон маълумотномаси). Тақдим этилган тавсияномада аёлларда сийдик тута олмасликнинг диагностикаси ва бундай беморларни аниқлашда ўзбек тилидаги ICIQ-UI-SF сўровномаси мослаштирилган шаклининг диагностик самарадорлиги таърифланган. Таклиф этилган тавсифлар сийдик тута олмасликнинг эрта диагностикаси сифатини 56% дан 71,5% гача яхшилаш имконини берган;

аёлларда сийдик тута олмаслик диагностикаси ва даволашга бағишланган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Хоразм ва Наманган вилоятлари кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказининг Урганч филиали, шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти хирургик факультети урология ва нефрология кафедраси курсантларни ўқитиш таълим жараёнига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 21 декабрдаги 8н-д/70-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Сийдик тута олмаслик билан беморлар диагностикаси ва даволашга таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланиши яқин ва узоқ муддатдаги натижаларни яхшилаш, кўрсатилаётган ёрдам сифати даражасининг ижобий кўрсаткичини 50,9% дан 73,9% гача ошириш, рецидивлар сонини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish