Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Рустам Рахимовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суғориш тизимлари насос станцияларининг гидромеханик жиҳозлари ишончлилигини таъминлаш», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т65.

Илмий раҳбар: Гловацкий Олег Яковлевич, техника  фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.27.06.2017.T.10.02.

Расмий оппонентлар: Базаров Дилшод Раимович, техника фанлари доктори, профессор; Камалов Толяган Сирожиддинович, техника фанлари доктори, профессор; Шокиров Анвар Адилович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориш тизими насос станцияларидаги  гидромеханик жиҳозларининг техник ҳолатини баҳолаш ва уларнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун сувнинг таркибидаги оқизиқларни тўлиқ тозалаб оладиган, иш унумдорлиги юқори бўлган қурилмани ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

насос станцияларидаги  гидромеханик жиҳозларнинг ишдан чиқиш сабабларини аниқлаш усули янги структурали функционал схема асосида такомиллаштирилган;

суғориш тизими насос станциялари гидромеханик жиҳозларининг эҳтимоллик ҳолатларини аниқлаш усуллари Колмогоров-Чепман тенгламалари асосида динамик матрицали ўтишлар орқали такомиллаштирилган;

суғориш тизимидаги насос агрегатлари таркибидаги қисмларнинг  бузилиш эҳтимоллиги Исикава схемаси ва Парето диаграммаси бўйича асосланган;

панжаралар олдида тутиб қолинган оқизиқларни тозалаш қурилмасининг конструкцияси яратилган ва  тозалаш технологияси  ишлаб чиқилган;

оқизиқларни тозалаш қурилмасининг тишлари ва оқизиқларнинг ўзаро таъсирлашиш жараёнларини ифодаловчи аналитик боғланишлар асосида иш органларининг мақбул параметрлари аниқланган;

оқизиқларни тозалаш қурилмасининг эксплуатацион ишончлилигини баҳолаш усули авария сценарияси асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Суғориш тизими насос станцияларидаги гидромеханик жиҳозларини ишончли ишлаш усулларини   такомиллаштириш асосида:

Исикава схемаси ва Парето диаграммаси асосида суғориш тизимидаги насос агрегатлари қисмларининг бузилиш эҳтимоллигини аниқлаш усули  Қишлоқ ва сув хўжалиги  вазирлиги тасарруфига кирувчи вилоятлараро Аму-Бухоро машина канали таркибидаги насос станцияларига жорий этилган ( Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/09-102-сон маълумотномаси). Насос агрегатларини бузилиш эҳтимоллигини олдиндан аниқлаб, бартараф этиш ҳисобига насос станциясининг сув етказиб беришини 12% гача ортишини аниқлаш имконини берган;

насос станциясига берилаётган сувдаги оқизиқларни тутиб қолиш ва тозалаш таъминлайдиган технология Қишлоқ ва сув хўжалиги  вазирлиги тасарруфига кирувчи вилоятлараро Аму-Бухоро машина канали таркибидаги насос станцияларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг  2018 йил 12 февралдаги 02/09-102-сон маълумотномаси). Натижада дарёда сув билан бирга оқиб келаётган йирик оқизиқларнинг насос станциясига сув олинадиган каналга кириб келиши 35-40% га камайтириш имкони янатилган;

аванкамера олдига ўрнатилган панжараларда тутиб қолинган оқизиқларни тозалаб олиб ташлаш қурилмаси ишлаб чиқилган ва вилоятлараро Аму-Бухоро машина канали таркибидаги Аму-Бухоро-2 насос станциясига жорий қилинган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/09-102-сон маълумотномаси). Натижада сувнинг димланиб қолишини бартараф этиш, аванкамерада сув сатҳини меъёрида бўлишига эришиш,  насос қурилмаларининг кавитацион режимда ишлашининг олдини олиш ва ишлаш муддати  1,2-1,3 бараварига ошириш  имкони яратилган;

суғориш тизими насос станциялари гидромеханик жиҳозларининг ишончлилигини таъминловчи техник қурилмалар ва  технологиялар  Қишлоқ ва сув хўжалиги  вазирлиги тасарруфига кирувчи вилоятлараро Аму-Бухоро машина канали таркибидаги насос станцияларига жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 02/09-102-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида насос станциясига оқиб келаётган сувнинг таркибидаги оқизиқларни тутиб қолиш ва тозалаш жараёнини такомиллаштириш ҳисобига меҳнат сарфини 30,6% га камайтириш ва фойдаланиш самарадорлигини 27,5% га ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish