Sayt test rejimida ishlamoqda

Казакова Сахобат Одилбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли ишлаб чиқариш ва конституция типларига боғлиқликда симментал зотли қорамолларнинг маҳсулдорлигини ошириш йўллари”, 06.02.03-Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.РҳД/Қх824
Илмий раҳбар: Рўзибойев Нураддин Раҳимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл екологияси илмий-тадқиқот институти, ПҳД05/30.12.2019.Қх.75.01.
Расмий оппонентлар: Досмухамедова Мухайё Хуснитдиновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Aмиров Шавкат Кузибайевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади турли ишлаб чиқариш ва конституция типларига боғлиқликда симментал зотли сигирларнинг сут маҳсулдорлигини, екстерер, йелин ва пуштдорлик хусусиятларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор иссиқ иқлим шароитида симментал зотли сигирларнинг мақбул ишлаб чиқариш ва конституция типларидан фойдаланиш орқали сигирларнинг маҳсулдорлигини ошириш йўллари асосланган;
маҳаллий иқлим шароитларига мослашган сут ва сут-гўшт ишлаб чиқариш типидаги симментал зотли сигирларнинг сут миқдори, гўшт-сут ишлаб чиқариш типидаги сигирларникидан 443,2 кг ёки 9,2% ва 129,4 кг ёки 2,3% юқори бўлиши исботланган;
мустаҳкам конституция типига ега сигирлар маҳаллий иқлим шароитларига мослашганлиги сабабли, уларнинг лактация давомидаги сут миқдори, дағал конституциядаги сигирлариникидан 346,2 кг, сут ёғи чиқими 12 кг, сут оқсили чиқими 13,6 кг, 4%-ли сут миқдори 298,2 кг юқори бўлганлиги аниқланган;
мустаҳкам конституция типидаги сигирлардан туғилган бузоқларнинг тирик вазни, дағал конституция типидаги тенгқурларникига нисбатан 12 ойликда 6,2 кг, 15 ойликда 8,1 кг ва 18 ойлик ёшида 11,1 кг юқори бўлганлиги, бу авлодлардан келгусида сутдор подаларда фойдаланишда муҳимлиги илмий асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Турли ишлаб чиқариш ва конституция типларига боғлиқликда симментал зотли сигирларнинг маҳсулдорлигини ошириш йўллари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
маҳаллий шароитда урчитиб кўпайтирилаётган симментал зотли сут ишлаб чиқариш типига хос сигирлар маҳсулдорлигини ошириш усули Бухоро вилояти Ромитан туманидаги “Ҳамро Тўхта” номли наслчилик фермер хўжалигида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 6 февралдаги 02/23-39-сон маълумотномаси). Сут ишлаб чиқариш типига хос ҳар бир бош сигирдан лактация давомида олинган соф фойда 7753,2 минг (йетти миллион йетти юз еллик уч минг икки юз) сўмни, рентабеллик даражаси 33,4% (ўттиз уч бутун ўндан тўрт фоиз) ни ташкил етган;
маҳаллий шароитда урчитиб кўпайтирилаётган симментал зотли сут-гўшт ишлаб чиқариш типига хос сигирлар маҳсулдорлигини ошириш усули Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги “Уневерсал-5” МЧЖ наслчилик хўжалигида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 6 февралдаги 02/23-39-сон маълумотномаси). Натижада сут-гўшт ишлаб чиқариш типига хос ҳар бир бош сигирдан лактация давомида олинган соф фойда 6706,1 минг (олти миллион йеттиз юз олти минг бир юз) сўмни, рентабеллик даражаси 30,4% (ўттиз бутун ўндан тўрт фоиз) ни ташкил етган;
маҳаллий шароитда урчитиб кўпайтирилаётган симментал зотли мустаҳкам конституция типига хос сигирлар маҳсулдорлигини ошириш усули Бухоро вилояти Олот туманидаги “Зокир-Зариф” наслчилик фермер хўжалигида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2023 йил 6 февралдаги 02/23-39-сон маълумотномаси). Натижада мустаҳкам конституция типига хос ҳар бир бош сигирдан лактация давомида олинган соф фойда 7199,4 минг (йетти миллион бир юз тўқсон тўққиз минг тўрт юз) сўмни, рентабеллик даражаси 32,1% (ўттиз икки бутун ўндан бир фоиз) ни ташкил етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish